Совук,дан музлаган сог'инчли алам,

Ярим тун мен бедор уйк,уда олам.
Яратган дуойим эшитгин нолам,
Мусофир боламни У'зингники бил.
Баг'римдан бегона у'зга юртларда,
Шу тобда к,ай манзил, к,ай азобларда.
Мех,римга ташнадир дали девона,
Мусофир боламни У'зингники бил.
Мург'ак вужудига масулъят олиб,
Фарзандлик бурчини ор, номус билиб,
К,алби йиг'ласа х,ам кетганди кулиб
Мусофир боламни У'зингники бил.
Бегона юртларда хор-у, зор к,илма,
Бир нокас, номардга ру'бору' к,илма.
Таваккал к,илдим жим кузатиб турма,
Мусофир боламни У'зингники бил.
Ишончим, умидим ёлгиз фарзандим.
Юрагим парчаси жоним дилбадим,
Туш ку'риб уйгондим ку'зларида нам,
Мусофир боламни У'зингники бил.
Оналар дуосин к,абул эт Аллох,
Барча мусофирга У'зинг бу'л панох.

Комментарии

Комментариев нет.