ЁЛҒИЗ АЁЛКуйса қуёш шунча куярми

Йўлиққанда ёвуз хаёлга?
Бўш туради ёстиқнинг ярми...
Осон тутманг ёлғиз аёлга!Дарвозани ёпар бир ўзи,
Нон пулини топар бир ўзи,
Тушида ҳам чопар бир ўзи,
Осон тутманг ёлғиз аёлга!Боласини ухлатар, аммо
Ўзининг ухлаши муаммо...
Армонига йиғлайди само,
Осон тутманг ёлғиз аёлга!Ҳар кечаси – минг азоб кеча,
Йиғлаб чиқар эрталабгача.
Чидар оғир, зарда гапгача -
Осон тутманг ёлғиз аёлга!Ҳар ғийбат сўз – унга зарбингиз!
Олдингизда ётар ярмингиз,
Тушунишга йўқми қурбингиз,
Осон тутманг ёлғиз аёлга!

Комментарии