Аллоҳга Таоло айтади:

“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)
Биз, мусибат вақтида, жаҳлимиз чиққанда, бало ёғилганда, ёмон хабар эшитганимизда, ҳар қандай қийинчиликда намоз билан ёрдам сўрашни унутганимиздан бери зиёндамиз.
Аллоҳ раҳматига олсин, дадам болалигимизда қаттиқ бўрон бўлса, жала қуйса, момақалдироқ даҳшатлироқ гумбирласа, яқинларимиз ёки мўминлардан бирортасининг бошига ташвиш тушса ҳам икки ракат намоз ўқитиб, дуога буюрар эдилар.
Ҳар қандай ҳолатда икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳдан ёрдам сўранглар дердилар.
Амалларимиздан ҳотиржам бўлиб қолдик, очиқ балолансак ҳам, жаҳл отига минсак ҳам, ғам-ташвишга ботсак ҳам икки ракат намоз эсимизга келмай қўйди.
Шунинг учун ҳам шайтонга осон енгиляпмиз.
Фарзандларингиз имтиҳонга киришидан аввал, сафарга чиқишдан аввал, қўрққанида, касал бўлганида, нимадир истаги бўлганида, йиғлаганида,
сиздан нажот кутганида бағрингизга босингда
“Мендан ғамхўрроқ Зотдан ёрдам сўра.Икки ракат намоздаги нажот сени кутяпти” деб айтинг .
Зеро Роббимиз ояту каримада намоз билан Ўзидан ёрдам сўрашга буюрди.
“Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг.
Бақаро;45
Эй, иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабр-лилар биландир.
Бақаро;153”
Намоздан ҳам афзал улфат, намоздан ҳам афзал шифо, намоздан ҳам афзал сирдош, намоздан ҳам афзалроқ таскийн, сакийнат борми ажабо?
Роббим ҳар қандай ҳолатда Ўзигагина юзланиб, Ўзидангина ёрдам сўрайдиганлардан қилсин бизни!
Амийн

Комментарии

Комментариев нет.