ГУНОҲЛАРДАН ТАВБА ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ....

~~~~~~~~
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло айтади:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жабр қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар, 53). Уламолар ушбу оят тавба қилувчилар ҳақида нозил бўлганига иттифоқ қилганлар.
Аллоҳ таоло айтади:
«Кофир бўлган кимсаларга айтингки, агар (кофирликларидан) тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур» (Анфол, 38).
Аллоҳ таоло айтади: «Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар» (Нур, 31).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ислом ўзидан аввалги (гуноҳлар)ни вайрон қилади, тавба ўзидан аввалги гуноҳларни вайрон қилади» (Имом Муслим ривояти).
Шундай экан, биз сизни тавбага буюрамиз. Тавба ўтган гуноҳларга пушаймон бўлиш, гуноҳлардан тийилиш ва уларга қайтмасликка чин дилдан азму қарор қилишдир. Шу билан Аллоҳ таоло барча ўтган гуноҳларни кечиради.
Қилинган гуноҳ бировнинг ҳаққига тегишли бўлганида юқоридаги учта шартга яна тўртинчи шарт ҳам қўшилади. Яъни, қарз, талончилик, ўғирлик каби йўллар билан сизга ўтиб қолган бировга тегишли нарса бўлса, эгасига ҳаққини қайтариб беришингиз керак бўлади. Шу билан юқоридаги учта шартга риоя қилинган ҳолда тавба тўкис бўлади. Аллоҳ тавбамни албатта қабул қилади деб умид қилинг, Аллоҳга нисбатан яхши гумонда бўлинг, , Қуръон ва ҳадисларни кўп ўқинг.
Аллоҳдан бизга, сизга ва барча мўминларга ҳақ уза собитқадам қилишини, ёмонликлардан офият беришини ва шайтоннинг васвасаларидан паноҳ беришини сўраймиз.
«Мажмуъул фатово», 9-ж., 357-б.

ГУНОҲЛАРДАН  ТАВБА  ҚИЛИШ  ШАРТЛАРИ.... - 956648890365
ГУНОҲЛАРДАН  ТАВБА  ҚИЛИШ  ШАРТЛАРИ.... - 956648890621

Комментарии

Комментариев нет.