14 окт
Кутаман дил нотинч.
тунларим бедор?!
Ҳанузки шу кўнглим, сени қумсайди,
Ҳижрон азобидан. юрагим бемор?!
Соғинтирмай тезроқ келсанг қанийди,
Йўлларга боқаман кипригим қоқмай,
Юзимдан ҳеч йўқса кулгу унсайди,
Ёшга тўлиб кетган кўзларим ҳаққи,
Соғинтирмай тезроқ келсанг қанийди,
Қадринг ўтди билсанг ҳар лахза ёмон..
Қадрсиз кунларимни сезсанг қанийди,
Мени энди соғинч қўймайди омон..
Соғинтирмай тезроқ келсанг қанийди,
Олов бўлиб ёнар сени деб қалбим!
Хисларим бир келиб олсанг қанийди,
Сабримнинг учқуни сўнмади ҳамон.
Соғинтирмай тезроқ келсанг қанийди,
Кунларим ҳижронда кўксим эзар ўқ,
Ёлғизликка буткул юрак кўнсайди,
Сенсиз бу дунёнинг маъноси ҳам йўқ,
Соғинтирмай тезроқ келсанг қанийди,
БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ.
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Ҳайратни қучоқлаб ётганда.
Бу дунёда азобланиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Ҳасратни қучоқлаб ётганда.
Бу дунёда севиш, севилиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Хаёлни қучоқлаб ётганда,
Ҳаётни қучоқлаб ётганда,
Аёлни қучоқлаб ётганда.