Дўстлар билинг ҳар замон,Тилло, зар топилади,Қулаб тушгани ҳар он,Ўра- жар топилади.Оқмасин кўз ёшимиз,Ҳалолу,пок ошимиз,Омон бўлса бошимиз,Дўппилар топилади.Олам аро ягона,Борлигидир -шукрона,Топилмас ота -она,Дўсту, ёр топилади.Не етсин саҳийликка,Ҳасиснинг иши чикка,Илинсанг яхшиликка,Ёзда қор топилади.Излаган топар имкон,Омонат танларда жон,Топилмас билинг инсон,Бошқа ҳар топилади.
Дилфўза Мамадалиева Мамаризаевна
ТОПИЛАДИ
Дўстлар билинг ҳар замон,
Тилло, зар топилади,
Қулаб тушгани ҳар он,
Ўра- жар топилади.
Оқмасин кўз ёшимиз,
Ҳалолу,пок ошимиз,
Омон бўлса бошимиз,
Дўппилар топилади.
Олам аро ягона,
Борлигидир -шукрона,
Топилмас ота -она,
Дўсту, ёр топилади.
Не етсин саҳийликка,
Ҳасиснинг иши чикка,
Илинсанг яхшиликка,
Ёзда қор топилади.
Излаган топар имкон,
Омонат танларда жон,
Топилмас билинг инсон,
Бошқа ҳар топилади.