Комментарии
- Ср 10:14Ниёзбек БотировКаламиз уткир булсин
- Ср 18:24Х Махсудов
- Вс 21:51Дилфўза Мамадалиева Мамаризаевна ответила Ниёзбеку БотировуРаҳмат эътибор учун доимо сог саломат бўлинг.
- Вс 21:52Дилфўза Мамадалиева Мамаризаевна ответила Х Махсудову
- Вс 21:52Дилфўза Мамадалиева Мамаризаевна ответила Ниёзбеку Ботирову
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Дилфўза Мамадалиева Мамаризаевна
ЯХШИМАН ОНА
Холим сӯраб қалбингиз ӯртаманг,
Сӯлғин юзларимга узоқ қараманг,
Ичим ёндириб дардим сӯраманг?
Мен яхшиман, яхшиман она.
Дардларим билан қийнагим келмас,
Бир кам дунёда юрагим тӯлмас,
Ӯзимдан ӯтганин ӯзгалар билмас,
Мен яхшиман, яхшиман она.
Сиқилманг дейман-да жоним онам,
Мени,- деб қайғуга бӯлманг қарам.
Гар хаста бӯлсангиз қоронғу олам
Мен яхшиман, яхшиман она.
Ҳаёт синовлари тугамаса ҳам,
Мушт зарбидан ӯлмайди одам,
Кӯзларингиз қилгим келмайди нам,
Мен яхшиман, яхшиман она.
Елкангизга бошим қӯйиб бир дам,
Барча ташвишни унутай шу дам,
Сизни соғиндим, соғиндим бирам.
Мен яхшиман, яхшиман она....