Комментарии
- 7 мар 2020 23:31ХИЛОЛА ТаджибаеваРахмат укам боризга шукур
- 8 мар 2020 06:15Сумайя 🌺🌺🌺Ташаккур укажон.
- 8 мар 2020 07:02Z A R AЭээ гап достим боризга шукур
- 8 мар 2020 14:26Sohiba Sherbekovaraxmat
- 8 мар 2020 18:29ЁСИНА -Рахмат, эхтиром учун, эътибор учун. Доимо Оллох панохида булинг
- 5 мар 2021 10:22ХИЛОЛА ТаджибаеваРахмаааатттт укажоним доимо шу шеризни укиб мазза киламан сог саломат булинг
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Abdushukur Yunusov (Anis)
Аёл...
Аёл - Баҳор!
Қучоғингда гулдай очилар,
Ифорига маст бўласан,
Аласт бўласан!
Аёл - Тумор!
Армонларинг қувар - соқчилар,
Асрагин сен,
Озорлама,
Бахтга тўласан!
Аёл - Осмон!
Унга боқсанг кўзинг қувнайди.
Ўзгаларга мағрур,
Аммо
Сенга паст турар.
Аёл - Уммон!
Ҳар томчиси дийдор қувлайди,
Тўлқинларин сен - Соҳилга
Севинч-ла урар...
Аёл - Қуёш!
Ҳароратин сочар юракка.
Шулалари жисму жонинг
Қуршаб олади.
Аёл - Бардош!
Аламларин кўмиб,
Бир якка,
Митти бахтдан ўз бўйнига
Занжир солади.
Аёл - Шамол!
Қора булут -
Андуҳни ҳайдар.
Очиб берар
Нурларга йўл
Қалбингга томон.
Аёл ... - Аёл!
Зарра меҳринг
Минг ҳисса қайтар.
Аёл сенга таъзим қилар,
Аёлга жаҳон...
Асли гул ҳам,
Асли дур ҳам,
Асли нур ҳам -
Шу Аёл!
Жаннатдаги ҳурлар эмас,
Асил ҳур ҳам -
Шу Аёл!
Абдушукур Юнусов(Анис)
Барча юртимизнинг фидойи аёлларини: Онажонларимиз, Опа-Сингилларимизни гўзал байрам билан табриклаймиз! Биз эркаклар бахтига сиз мунисалар ҳамиша соғ ва саломат бўлинглар! Сизларни жуда яхши кўрамиз!