Бир дақиқа шошманг,

Дўстим, Азизим,
Орзу-ҳавасларга етасиз ҳали.
Кўзингиз ёшларга тўлмасин сим-сим,
Сиз мени қидириб қолган маҳали!
Бир дақиқа шошманг,
Сиз қулоқ тутинг,
Бу ҳаёт - оқар сув, оқиб кетади,
Хатоларим борми -
Озгина кутинг,
Эртага шу хатом ёқиб кетади.
Бир дақида шошманг,
Қўлингиз беринг,
Қадрнинг тоғига бирга борайлик.
Бир марта яшаймиз,
Бир марта - билинг,
Ким мухтож ёрдамга -
Бирга берайлик!
Бир дақиқа шошманг,
Тўхтаб туринг сиз!
Олдингизда менинг айбларим бисёр!
Мен узр сўрайин чўкканимча тиз,
Қадрингиз билмадим мен сизни зинҳор!
Бир дақиқа шошманг,
Тўғри кўп нарса,
Сўраяпман сиздан,
Билиб турибман.
Сиз далда бўлинг-да,
Мен агар арзсам,
Соғинчим киприкка илиб турибман!
Бир дақиқа шошманг,
Фақат шу муҳлат,
Нигоҳлар меҳрга чинакам тўйсин.
Қолган лаҳзалар ҳам,
Кутганча навбат,
Шу оннинг кўксига бошини қўйсин!
Бир дақиқа шошманг,
Бирга кетайлик!
Анис.
30.06.2017 йил, 21:18.

Бир дақиқа шошманг, - 856975114862
Бир дақиқа шошманг, - 856975115118
Бир дақиқа шошманг, - 856975124078
Бир дақиқа шошманг, - 856975130990
Бир дақиқа шошманг, - 856975144302
Бир дақиқа шошманг, - 856975159662

Комментарии

  • 10 июл 2017 20:34
    Э Ассалому алайкум дустим бормисиз
    Оллохимга шукрлар булсин гойибона сухбатлаштиргани учун
    Сог булинг омон булинг
    мартабангиз бундан да юксакларга кутарилаверсин
  • 10 июл 2017 23:07
    Хатоларим борми-
    Озгина кутинг,
    Эртага шу хатом екиб кетади.
    Ниятингга ет !
    Илохим узок куттирма.
  • 14 июл 2017 10:11
    Абдушукуржон ++Анвар хамроз иккалангизни хам бугунги тугилган кунингиз бн табриклайман сизларга ва сизлар оркали оила азоларингизга узок умр сихат саломатлик оилавий бахт тахт омад тилайман
    Бахтимизга доимо сог булинглар
  • 14 июл 2017 10:14
    gif
    gif
  • 14 июл 2017 10:15
    Бир дакика шошмасдан тепа тенг булиб оласизлар деган умиддаманмошина пул сизларга гул эса сизларни дунйога келтирган мехр булогидан симирган жаннатмакон онажонларингиз учун
  • 14 июл 2017 10:51
    Дустим тугилган кунингиз Билан табриклайман
    Илохим хамиша сог саломат тинч омон булинг
    Аллох уз панихида асрасин доим амийн
  • 14 июл 2017 18:13
    Салом Абдушкур! Тугилган кунингиз билан табриклайман, бахту-саодат хамрох булсин!
  • 14 июл 2017 19:16
    Туг'илган кун муборак 2лаизга х,ам.:-):-):-)(^)(^)
  • 14 июл 2017 21:24
    ФотографияФотография
  • 14 июл 2017 21:25
    ФотографияФотография
  • 14 июл 2017 23:55
    Умриз узооооооооок бусин таваллуд муборак...
  • 31 июл 2017 16:16
    Шошманг..дейсиз шошмасликка борми илож
    Кексаликни парилари очса кулоч
    Иймон бутми...тана соглом...минг бор шукр
    Кадрдонлар даврасида кадрлисиз Абдушукур !!!
  • 1 авг 2017 04:28
    Жуда чиройли езибсиз рахмат...