Комментарии
- 8 ноя 2018 14:09Табриклайман дўстим, доим шундай азиз ва хурматли бўлиб юринг, яқинлариз бахтига соғ бўлинг
- 9 ноя 2018 12:42Исмоилжон, кеч булсада тугилган кунингиз б.н табриклайман. Якинларингиз бахтига доим сог-омон булинг.
- 9 ноя 2018 19:06Мен эканимни хеч ким билмайди сиздан булак

- 10 ноя 2018 00:11Ва алейкум ассалом рахмат укам
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь




Asal Guzal Lobar Oy Gul
Abdushukur Yunusov (Anis)
Ака, сиздан камтарликни ўрганайлик биз,
Камсуқумлик, самимийлик сабоғин беринг!
Қалбимизда туширгансиз меҳр номли из,
Шу изларнинг ҳосилини сиз бугун теринг!
Ака, сизга суянганмиз, ишонганмиз, ҳеч,
Бу ишончлар ўлкасида соя кўрмадик!
Қидириб, қидириб ёнингиздай тинч,
Сабрингиздай мустаҳкам қоя кўрмадик!
Ака, сизнинг ҳар сўзингиз фоний дунёнинг
Ташвишидан қўрқмасликнинг дарсини ўтгай!
Кўнглингиз оқ, меҳрибонсиз, бағрингиз-чи кенг,
Мен укангиз тўфонига кўксини тутган!
Ака, сиздан камтарликни ўрганайлик биз...
Абдушукур Юнусов(Анис).