Комментарии
- 18 ноя 2018 10:58Qaysi biri eskiligi esimda yo‘q
- 18 ноя 2018 10:59Раҳмат! Ижодга қайтишга озгина шароит бўлиб қолди. Фойдаланяпмиз-да
- 18 ноя 2018 13:09Личкага ишлайдиганни ёзиб жуваринг.
- 18 ноя 2018 13:19Ижодни тўхтатмасликка харакат қилинг,, қаранг қанча дўстлариз соғинишган шеърларизни


- 20 ноя 2018 21:09Энг оддий, ҳокисор, беминнат, беун севганларга атаб ёзилган!
- Комментарий удалён.
- Комментарий удалён.
- Комментарий удалён.
- 6 дек 2018 08:02Доимгидек ажойиб укажоним ижодизга омадлар ёзиб туринг биз хам укиб мазза килелик
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь


Abdushukur Yunusov (Anis)
Маликам ўзингсан!
Қироличамсан!
Сени севмоқликдан юрак тин олмас!
Танимнинг бўлаги,
Битта парчамсан!
Сендан ўзгасини дилим тан олмас!
Кўзларинг кулгуси -
Кўзимнинг нури!
Юрагим уриши -
Сенинг борлигинг!
Мен учун қувончнинг,
Шодликнинг зўри:
Бағримда бўлганда бахтиёрлигинг!
Ишқ берсам ёмғирнинг томчисидан мўл!
Ҳаво заррасидан кўпроқ севсам ҳам!
Соғинчдан ясасам само қадар йўл -
Кам булар!
Сен берган муҳаббатдан кам!
Сен мени шунчаки севасан -
Тамом!
Энг оддий!
Ҳокисор!
Беминнат!
Беун!
Нигоҳим қадалса...
Бўлди!
Сен томон,
Шу учун жонингни берасан буткул!
Қироличамсан сен!
Маликам ўзинг!
Тангримнинг туҳфаси -
Олмоссан!
Олмос!
Мени руҳлантирар биргина сўзинг -
Сендан ўзгасини дилим тан олмас!
Абдушукур Юнусов (Анис)