Неча кунким,

паришондир хаёлим,
Неча кунким, дилим
эрур ғаш.
Наҳот, бир сўрамадинг,
нигоро, ҳолим, Вужудим ёндирар
пинҳоний оташ. Кимнидир кутади
безовта кўнгил,
Кимнидир излайман
бўм-бўш хонада.
Изтироб чекади
хонамдаги гул, Тўкилган баргларин
кўриб ёнида. Эшикка жавдираб
қарар кўзларим,
Тиқ этса севинчдан
энтикар юрак.
Баъзида адашиб кетар
сўзларим, Начора, бугун ҳам
бўлмади дарак?! Кўзимга тор этиб
сўнгсиз дунёни,
Жавонда китоблар
туришар қатор.
Тошойна излайди
таниш сиймони, Сукутда турмишдир
чанг босган дутор. Тонг отар, кун ботар –
ўтар бугун ҳам,
Ҳар дақиқа менга
туюлар бир йил.
Оромимни олмиш
ҳасрату алам, Кимнидир кутади
безовта кўнгил.

Комментарии