25 мая 2015

Талпиниб бир- бирин истар кўнглимиз, Севгилим дунёга етар севгимиз, Кел, дунёни бўлишайлик иккимиз, Муҳаббатнинг аччиқ дардлари менга, Ҳамма гўзаллиги бахтлари сенга.

Кел, эртага сочилмасдан хокимиз, Қалбимизни тушунайлик токи биз, Юрагимни бўлишайлик иккимиз, Жароҳатга тўла қайғуси менга, Туйғулари сенга кулгуси сенга. Бу дунёга тушмасидан юкимиз, Бу дунёни тарк этармиз балки биз, Ҳаётимни бўлишайлик иккимиз, Булутлар ўраган тунлари менга, Офтобга ранг сочган тонглари сенга. Мехри дейман, қўлимизда эркимиз, Ҳақсизмизми севмоқликка ёки биз, Бу тақдирни бўлишайлик иккимиз, Ҳаёт қанча шодлик атаса сенга, Ол ҳаммаси сенга сен эса менга. .@.А+М=LОVЕ.@.

Комментарии

Комментариев нет.