Аллоҳим!!!.

Я Ръабб. 🤲
Ўзингдан сўрайман,
Ёлғиз ўзингга сиғиндим, мадад бер Аллоҳим!!!
Ёмон кунларимни кетказ, яхши кунлар ато эт.
Аллоҳим, ўзингга таваккал қилдим, қалблар фақат сенгагина аён,
Ўзим билмай сендан ўзимга зарарли нарсаларни сендан сўраётган бўлсам, у холда
Уларни ўрнига менга фойдали нарсаларни бер.
Аллоҳим, сендан сен яратган нарсаларинг ёмонлигидан паноҳ
Сўрайман.
Сендан сен яратган нарсаларингни яхшиликларини сўрайман.
Кенг феъл, кетмас давлат бер.
Гўзал исмларингни ўртага қўйиб сўрайман
Аллоҳим мушкулаларимни онсон қил.
Сен Қодирсан.
Мен эса ожиз.
Сен Кариймсан.
Мен эса ночор.
Қалбимга муҳаббат, бер.
Ишқ бер, севги бер.
Фарзандларимга иймон.
Ўзимга инсоф, онамга умр,
Жигарларимга сўраганларини бер.🤲🌹
Аллоҳим!!!.
Мени ёмон йўлдан,бадбахт феълдан, очкўзлик , бахилликдан манманлик ва ҳакозо балоларингдан кўтқар.
Зеро булар балолардир.
Тилимдан ширин сўз чиқсин, ёмон сўзларни олиб қўй тилимдан.
Дилозорликлар қилмайин.
Мен сабаблик биронта инсонни дилини оғритма.
Аллоҳим.!!!
Яратган эгам.
Умр йўлдошим,
Жуфти ҳалолим топганига барака бер.
Кўзига мендан бошқа аёллар кўринмасин.🤗❤
Онаси сингиллари қизи ва кундошимдан бошқа.
Оиламни, яқинларимни
Тинчлигини ўзингга омонат қилдим.
Уларни ўзинг асра.🤲🌹
Хасадгўй ва бихил инсонларни оиламдан узоқ қил.!!
Роббим!!!.
Оламлар султони,
Қурьонни қалбим баҳори қилгин.
Биронта қилган гуноҳим, ё айбим сабабли ушбу дуоларим ижобат бўлмаётган бўлса,ўша гуноҳни мендан ол авф эт мени .
Астағфилуллоҳи ва атубу илайҳ
Сен раҳмлиларни энг раҳимлигисан.
Роббим!!!
Ўзингга сиғиндим ва ёлғиз ўзингдан сўрайман.

Комментарии

Комментариев нет.