Комментарии
- 18 дек 2023 06:43Aslam UmarovЮрт озодлиги, ободлиги ва келажаги учун жонларини фидо қилган, азият чекган барча саҳобалар, мўъмин, солиҳ бандаларни Оллоҳ раҳмат қилган бўлсин. Жаннати Наъимлари ила сийласин, иншаоллоҳ! Аммо бугунги кунимизда иссиқ кабинетларда ўтириб олиб юртимизни, шаҳар қишлоқларимизни ободончилиги учун жон куйдириб ҳаракат қилган солиҳ бандаларни жиноятчига чиқариб қамаб.онаизорларимизни, оила аҳлларини, фарзандларини, қариндошларини чирқиратиб,на маҳалла халқини, на Қонунларни писанд қилмай, йиллаб сарсон саргардон қилиб келаётган амалдорларга Оллоҳнинг Ўзи кифоя қилсин ! Жиноятчи халқ эмас - жиноятчи - алалхусус - дипломли жиноятчи - халқни жиноятчига чиқариб, айблаб қамаб келаётганларнинг ўзларидир. Исбот: 2023 йил 6 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг ходими 10 000 доллар пул билан, Сурхондарёлик суд ходими 6 000 доллар пул билан Республикамиз Давлат Хавфсизлиги Хизмати ходимлари томонидан қўлга олинганлигидир!
- 18 дек 2023 06:44Aslam Umarov
- 18 дек 2023 06:44Aslam Umarov
- 18 дек 2023 06:44Aslam Umarov
- 18 дек 2023 06:44Aslam Umarov
- 18 дек 2023 06:44Aslam Umarov
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Tulqin Amirov
Фаришталар ғусул қилдирган саҳобий.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайёргарлик кўрди. У бу пайтда аёли билан бирга бўлиб, ҳали ғусл қилишга улгурмаган эди. Жарчининг чақириғи янграгач, кеч қолмаслик мақсадида ғусл ҳам қилмай ташқарига отилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошчиликларида Уҳуд жангида иштирок этди. Жангда Ҳанзала розияллоҳу анҳу ўз ўлжасини излаётган оч бургутдек шиддат билан урушарди. Бир пайт кўзи Абу Суфёнга тушиб қолди ва у билан яккама якка олишди. Бир уриб, Абу Суфённи ерга йиқитади. Кейин Шаддод ибн Асвад дарҳол Абу Суфёнга ёрдам беришга келади ва қилич билан зарба бериб, Ҳанзала розияллоҳу анҳуни шаҳид этади.
Уруш якунига етгач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳидларни бирма-бир кўздан кечираётганларида Ҳанзала розияллоҳу анҳуни кўриб қолдилар ва саҳобаларга “Албатта, Ҳанзалани фаришталар ғусл қилдиришмоқда” дедилар. Кейин Ҳанзала ҳақида сўраш учун унинг аёлига одам юбордилар. Аёли “Эрим жунуб ҳолатда эди. Жарчининг чақириғини эшитгач, ғусл қилмай ташқарига чиқиб кетганди” деб жавоб берди. Буни эшитган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Шунинг учун уни фаришталар ювинтиришаётган эканда” дедилар.
Маълумки, шаҳид бўлган киши ювилмайди, унга жаноза ўқилмайди. Кийимидаги қон билан дафн қилинади. Фаришталар Ҳанзала розияллоҳу анҳуни ювинтиришлари эса у кишидаги жунубликни кетказиш учун эди.
Ривоятларда келишича, Ҳанзала розияллоҳу анҳуни фаришталар кумуш идишда ёмғир суви билан ювинтирган эдилар.
Бу ривоятни Имом Ҳоким, Абу Нуайм “Ҳиля”да, Байҳақий “Сунанул кубро” ва “Далоилун нубувва” да ривоят қилишган.
Кейинчалик Авс ва Хазраж қабилалари ўзларидан чиққан қаҳрамонлар билан фахраланишарди. Авс қабиласи вакиллари “Биздан фаришталар ювинтирган Ҳанзала ибн Абу Омир, вафоти сабабли Раҳмоннинг арши титраган Саъд ибн Муоз, арилар ҳимоя қилган Осим ибн Собит, гувоҳлиги икки кишининг гувоҳлигига тенглаштирилган Хузайма ибн Собит чиққан” дейишса, Хазраж қабиласи вакиллари “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарвларидаёқ Қуръонни жамлаган тўрт нафар кишилар биздан чиққан. Улар Зайд ибн Собит, Абу Зайд, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал” дейишарди.
Ҳадис, Сийрат китобларида Ҳанзала розияллоҳу анҳунинг исмлари келса, ёнида “Ғосийлул малааикаҳ” (“Фаришталар ювинтирган киши”) деган изоҳ бирга келтирилади.
Аллоҳ таоло барча саҳобалардан, жумладан, Ҳанзала розияллоҳу анҳудан рози бўлсин!
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ