2 ноя 2021

Хотира...

Кечагина уйимизнинг файзи бўлган момом 90 ёшларида боқий дунёга кетди, Ҳақ билан қовушди. Инсоннинг умри ҳар доим ҳам эртак каби гўзал хотима билан тугамаслиги мумкин. Аммо момомнинг умрининг охирги кунлари гўзал хотима билан тугади.
Икки ойга яқин аҳволи оғирлашиб, томоғидан фақатгина суюқ таом ўтиб турса-да, бир сония ҳам ўз ақлидан адашмади, ўзи баъзур нафас олиб турса ҳам умуман намозини тарк этмади. Бомдод пайти ташқари совуқ, чиқманг деганимизга кўнмади, таямум олинг, деганимизга кўнмади. Кўтариб чиқиб, кўтариб киритдик, аммо уйда чўзала ётиб олмади биз соғларга ўхшаб((((
Кимки хабар олгани келишса, тинмай дуо қилди...
Барчамизга нима қилишимиз кераклигини айтди...
Кетганимдан кейин 3 кунгача аза қилинглар, кулманглар, ундан кейин ўзларинг биласилар деди...
Майитимни 4 ўғлим, набираларим кўтариб тобутга қўйишсин деди...
Ишим билан бўлиб сўнги дамларида ёнида бўлолмадим... етиб бордим, бир соат олдин омонатини топширган экан...
Мен икки-уч ёшимдан бувимнинг ёнида ётиб катта бўлганман. Онам каби эди...
Охирги икки кунча намозларини ўқиёлмади, ҳеч нимани эслолмай қолди, хотира ўчди... Аллоҳим шу икки кундаги касалликлари сабаб ўқиёлмаган намозлари учун момомни кечир...
Бирор кун рўзаларири очмасди. Жазирама ёзда, 50° да ҳам очмасди, каффорат фидясини берамиз очинг десак ҳам унамасди, лекин ўшанда ҳам аҳволи яхши эмасди...
Момонинг битта катта армони бор эди, қизим йўқ дерди. 4 ўғлим бор, ортимдан «онам» лаб йиғлайдиган қизим йўқ дерди. 4 келинлари, набира қизлари ва келинлари онамлаб йиғлади, момомнинг армонлари балким армон бўлмагандир...
Кетар чоғида ҳам бизни ўйлади, қайғурди.
Ўзини ўйламади.
Раҳматли моможонимиз дадам ва онам учун уйимизнинг файзи ва дуогўйи эди. Биз 6 набирани момом ардоқлаб катта қилган эди. Худога шукр, 5 тамизнинг оила қуриб, фарзандли бўлганимизни кўрди, тўйларимизда тўрда дуогўй бўлди. Аммо кенжа синглимиз учун оғир бўладиган бўлди, чунки кечаю кундуз бирга эди, синглимни намозларини эслатиб, буюриб турарди. Кетар чоғида ҳам синглимни ёнига чақириб, бир пиёла совуқ сув бер, қўлингдан бир сув ичай деганлари ҳамманинг юрагини эзибди. Яхши қаранглар, кам қилманглар дебди (((
Икки амакимнинг иккита ўғиллари Россияда эди. Улар билан интернет орқали гаплашганда ҳам, «Мени кўрсатманглар, аҳволимни кўриб, эзилишмасин, йиғлашимасин» дебди. Наҳотки жонингиз билар овора бўлсангиз ҳам биз набираларингни ўйладингиз...(((
4 ўғил, 4 келин, 19 набира, 4 набира келинлар, 20 чевара ортингизда издошингиз бўлиб қолди. Сиз ва раҳматли бобомдан каттагина боғ қолди, ортингиздан дуо қиладиган инсонлар қолди.
Ҳар биримиз учун қайғурди. Ичига ютди. Раҳматли бобомиздан кейин 27 йил ўтиб бобомизнинг ёнларига кетди.
27 йил оилани бошқарди, дуогўйимиз, йўлбошчимиз бўлди.
Айримлар кабик ўғиллари, келинлари кунда бир урушмади, талашмади, аразлашмади, ҳаммани бир ёқадан бош чиқаришга ундади. Биз эркалатиб «Фармон бибимиз» дердик. Бугун Фармонбибимиз орамизда йўқ...
Аммо...
Ҳар бир маслаҳатлари қулоғимизда...
Ҳар бир ибратлари ёдимизда...
Ҳар бир амали кўз ўнгимизда...
Ҳаётнинг бор ғаму ташвишларини татиган, тирик тарихимиз бўлган моможонимизнинг қабрлари нурга тўлсин...
Ҳар бир амаллари ўзига юлдош бўлсин.
Аллоҳим Фирдавс-ул жаннатлардан қаср берсин!
Сизни унутмаймиз, меҳрибонимиз...
Барча фарзандларингиз ва невараларингиз номидан, Алижон...

Хотира... - 914488145799
Хотира... - 914488143495

Комментарии

  • 7 ноя 2021 07:33
    Рухлари шод булсин охирати обод булсин Амин.
  • 9 ноя 2021 08:10
    Жойлари жанатан бусин
  • 10 ноя 2021 17:31
    Оллох рахматига олган булсин Жойларини жаннатдан Уилсон амин🤲
  • 10 ноя 2021 23:23
    Жотган.жоеи.жанатдан.булсин.олохим.охирати.обод.булсин.момомнинг.рухлари.шод.булсин.омин.
  • 15 ноя 2021 11:12
    Аллох чошона чаннат кнад омин
  • 18 ноя 2021 08:27
    Илохим хаммага шундек ёшлар насиб килсн! Момомизнинг жойлари жаннатдан булсин! Омин!
  • 5 дек 2021 14:00
    Охиратлари обот булсин омин
  • 6 дек 2021 18:13
    Аллох жойларини жаннатдан килсин. Ибодатларини кабул айласин. Сизларга сабр.
  • 16 дек 2021 23:39
    Охратлари обод булсин
  • Комментарий удалён.
  • 21 дек 2021 00:33
    Охирати обод булсин омин
  • 14 мар 2022 11:22
    Жойлари жаннатда булсин охиратлари обод булсин
  • 7 янв 2023 17:58
    Охиратлари обод болсин жойлари жаннатда омин
  • 8 янв 2023 19:08
    ОМОН булсин Онамиз
  • 14 июл 2023 15:09
    Охирати обод рухлари шод булсин.аммин