31 мар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Одамзот ёқаётган ушбу оловингиз(нинг иссиқлиги) жаҳаннам ҳароратининг етмишдан бир бўлагидир»– дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ номига онт ичиб айтамизки, шунинг ўзи ҳам кифоя қилар эди,– дейишганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бундан олтмиш тўққиз баравар кучайтирилди. Бу даражаларнинг ҳар бири жаҳаннамнинг ҳароратичадир»– дедилар (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти.
Имом Муслим 7344; Термизий 2589).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат кунида жаҳаннамни олиб келинади. Унинг етмиш мингта тизгини бўлиб, уларнинг ҳар бирини етмиш мингта фаришта тортиб келади»– дедилар (Имом Муслим 7343; Ҳоким «Мустадрак» 8758).
Каъб разияллоҳу анҳу айтди: «Каъбнинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз Машриқда, жаҳаннам эса Мағрибда бўлса ва уни очиб қўйилса, ҳароратининг қаттиқлигидан миянгиз қаншарингиздан чиқиб кетарди! Ҳой халқим, сизлар бундан қоча оласизларми?! Ёки бунга бардошингиз борми?! Ҳой халқим, бу азоб олдида Аллоҳга итоат этишингиз ҳеч гап эмас! Бас, Аллоҳга итоат этингиз!» («Ҳилятул авлия» 5/373).
Жаҳаннам аҳлининг таоми заққум, ичимлиги эса қайноқ сувдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Заққумнинг бир томчиси бу дунёга томса, дунё аҳлининг ҳаётини расво қилади. Шундай экан, таоми заққум бўлган одамнинг ҳоли не кечади?!» (Термизий 2585, ҳасан ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дедилар: «Жаҳаннам аҳлининг энг енгил азоблангани оловдан ясалган икки башмоғи ёки икки (башмоқ) ипи бўлган ва ундан мияси қозон каби қайнаган одамдир. У энг қаттиқ азобланаётган кишидек кўринсада, энг енгил азобланаётганидир!» (Имом Муслим 539).
﴿ يُرِيدُونَ أَنْ يَخْرُجُوا مِنَ النَّارِ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنْهَا وَلَهُمْ عَذَابٌ مُقِيمٌ﴾
«Улар дўзахдан чиқмоқчи бўладилар-у, ҳеч ундан чиқувчи бўла олмайдилар — улар учун доимий азоб бордир» (Моида: 37).
﴿ كُلَّمَا نَضِجَتْ جُلُودُهُمْ بَدَّلْنَاهُمْ جُلُودًا غَيْرَهَا لِيَذُوقُوا الْعَذَابَ﴾
«Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз» (Нисо: 56).
Ҳасан раҳимаҳуллоҳ: «Уларнинг терилари бир кунда етмиш минг марта пишади»– деди (Ибн Касир тафсири, 2/337).
Жаҳаннам аҳлининг кийими, таоми ва ичимлиги оловдандир:
﴿ سَرَابِيلُهُمْ مِنْ قَطِرَانٍ وَتَغْشَى وُجُوهَهُمُ النَّارُ﴾
«Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов ўраб олур» (Иброҳим: 50).
﴿ وَسُقُوا مَاءً حَمِيمًا فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ﴾
«(у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлайди» (Муҳаммад: 15).
﴿ إِذِ الْأَغْلَالُ فِي أَعْنَاقِهِمْ وَالسَّلَاسِلُ يُسْحَبُونَ﴾
«Ўшанда (яъни дўзахга ташланганларида) улар бўйинларида кишан ва занжирлар билан қайноқ сув томонга судралурлар, сўнгра оловда ёндирилурлар» (Ғофир: 71).
﴿ ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَاسْلُكُوهُ﴾
«Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!» (Ҳааққаҳ: 32).
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди: «Икки оёғида тура олмасин дея банданинг кетидан занжир урилиб, қаншаридан чиқарилади.
﴿ يَطُوفُونَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ حَمِيمٍ آنٍ﴾
«Улар ўша (жаҳаннам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланаверурлар!» (Раҳмон: 44).
﴿ اخْسَئُوا فِيهَا وَلَا تُكَلِّمُونِ﴾
«(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!»– дея нидо қилади (Мўъминун: 108).
﴿ نَسُوا اللَّهَ فَنَسِيَهُمْ﴾
«Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди» (Тавба: 67). Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу оятларининг изоҳидир:
﴿ إِنَّهَا عَلَيْهِمْ مُؤْصَدَةٌ ● فِي عَمَدٍ مُمَدَّدَةٍ﴾
«Албатта (у кофирлар) узундан-узун устунларга (занжирлар билан) боғлаб қўйилган ҳолларида олов уларнинг устида қопланиб қолгувчидир (яъни, на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво кирур)!» (Ҳумаза: 8, 9).
Улар азобни енгиллатиши учун Аллоҳга нидо қиладилар. Орадан замонлар ўтиши билан Аллоҳ уларга ижобат қилиб:
﴿ اخْسَئُوا فِيهَا وَلَا تُكَلِّمُونِ﴾
«(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!»– дейди (Мўъминун: 108).
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Бу – жаҳаннам аҳлининг охирги гапидир. Ундан кейин улардан ўкирик, фарёд ва итлар каби ғингшишлар эшитилади …»– деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:  - 942246019203
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:  - 942246019459

Комментарии

Комментариев нет.