,,, Ҳазрати Умар ҳузурига гувоҳлик бериш учун келган одамнинг шу ишга лойиқ ёки лойиқ эмаслигини билмоқчи бўлди ва: — Сени яхши биладиган инсонни чақириб кел! — деди унга. Ҳалиги одам бориб, бир кишини бошлаб келди. — Бу одамни танийсанми? — деди Ҳазрати Умар. — Ҳа, мўминлар амири, уни биламан, яхши одам. Ҳазрати Умар бундан қониқмади. — Бу одам билан ўртангизда қандай алоқа бор? Уйга кириб чиқаётганини кўрганмисан? Олдига кимлар келади? Булардан хабаринг борми? — Йўқ, мен унинг қўшниси эмасман. — Балки сафарда бирга бўлгандирсан? Ўшанда уни яхши хулқ эгаси эканини кўргандирсан? — Йўқ, сафарда ҳам бирга бўлмаганман. — Пул билан муомала қилинган жойда инсоннинг Аллоҳга бўлган муҳаббати қай даражадалигини билиб олиш мумкин. Сен у билан каттароқ савдога қўл урганмисан? Ё шерикчилик асосида тижорат қилганмисан? — У билан тижорат ҳам қилмаганман. — Унда, тахминимча, унинг масжидда намоз ўқиётганини кўргандирсан. Ёки бошини гоҳ кўтариб, гоҳ тушириб, Қуръон тиловат қилаётганини кўриб, у ҳақида гувоҳлик беряпсан. Шундайми? — Ҳа, мўминлар амири, шундай. — Демак, сен бу одамни аслида қандайлигини билмас экансан. Майли, ишингга боравер. Кейин бояги одамга юзланди: — Сен эса ўзингни ростдан ҳам яхши биладиган одамни топиб кел. (Ғаззолий, «Иҳйоу улумид-дин») Бир куни Ҳазрати Умарнинг ҳузурида қандайдир бир одам ҳақида гапириб қолишди: — Мўминлар амири, шу одам ёмонлик нималигини билмайди. — Унда у осонликча ёмонликка учрайди. Зеро, ёмонликдан сақланиш учун, унинг нималигини билиб олиш лозим. («Тарихи Табарий») Ҳазрати Умарнинг олдига бир одам келиб, туяси кучдан қолганидан шикоят қилди. Ҳазрати Умар унинг туясини олиб, ўрнига қизил туя бериб жўнатди. Ўша йили ҳажни ният қилиб йўлга чиқди. Пиёда кетиб бораркан, қулоқларига бир овоз эшитилди. Қараса, ўша одам туяга минган ҳолида уч мисра шеърни такрор-такрор ўқиб кетарди: «Эй Ҳаттоб ўғли, Ҳазрати Пайғамбардан бошқа ҳеч ким сенчалик хоҳ яқинда, хоҳ олисда бўлганларга бунчалар яхши муомала қилмади». Ҳазрати Умар қўлларидаги таёқ билан уни туртди: — Қани бу ерда Абу Бакр? (Яъни, шеърингда.) "Ҳазрати Умар" китобидан
Alisher bek )))
,,, ОДАМНИ БИЛИШ
,,,
Ҳазрати Умар ҳузурига гувоҳлик бериш учун келган одамнинг шу ишга лойиқ ёки лойиқ
эмаслигини билмоқчи бўлди ва:
— Сени яхши биладиган инсонни чақириб кел! — деди унга.
Ҳалиги одам бориб, бир
кишини бошлаб келди.
— Бу одамни танийсанми? — деди Ҳазрати Умар.
— Ҳа, мўминлар амири, уни биламан, яхши одам.
Ҳазрати Умар бундан қониқмади.
— Бу одам билан ўртангизда қандай алоқа бор? Уйга кириб чиқаётганини кўрганмисан? Олдига кимлар келади? Булардан хабаринг борми?
— Йўқ, мен унинг қўшниси эмасман.
— Балки сафарда бирга бўлгандирсан? Ўшанда уни яхши хулқ эгаси эканини кўргандирсан?
— Йўқ, сафарда ҳам бирга бўлмаганман.
— Пул билан муомала қилинган жойда инсоннинг Аллоҳга бўлган муҳаббати қай даражадалигини билиб олиш мумкин. Сен у билан каттароқ савдога қўл урганмисан? Ё шерикчилик асосида тижорат қилганмисан?
— У билан тижорат ҳам қилмаганман.
— Унда, тахминимча, унинг масжидда намоз ўқиётганини кўргандирсан. Ёки бошини гоҳ кўтариб, гоҳ тушириб, Қуръон тиловат қилаётганини кўриб, у ҳақида гувоҳлик беряпсан. Шундайми?
— Ҳа, мўминлар амири, шундай.
— Демак, сен бу одамни аслида қандайлигини билмас экансан. Майли, ишингга боравер.
Кейин бояги одамга юзланди:
— Сен эса ўзингни ростдан ҳам яхши биладиган одамни топиб кел.
(Ғаззолий, «Иҳйоу улумид-дин»)
Бир куни Ҳазрати Умарнинг ҳузурида қандайдир бир одам ҳақида гапириб қолишди:
— Мўминлар амири, шу одам ёмонлик нималигини билмайди.
— Унда у осонликча ёмонликка учрайди. Зеро, ёмонликдан сақланиш учун, унинг нималигини билиб олиш лозим.
(«Тарихи Табарий»)
Ҳазрати Умарнинг олдига бир одам келиб, туяси кучдан қолганидан шикоят қилди. Ҳазрати Умар унинг туясини олиб, ўрнига қизил туя бериб жўнатди.
Ўша йили ҳажни ният қилиб йўлга чиқди. Пиёда кетиб бораркан, қулоқларига бир овоз эшитилди. Қараса, ўша одам туяга минган ҳолида уч мисра шеърни такрор-такрор ўқиб кетарди:
«Эй Ҳаттоб ўғли, Ҳазрати Пайғамбардан бошқа ҳеч ким сенчалик хоҳ яқинда, хоҳ олисда бўлганларга бунчалар яхши муомала қилмади».
Ҳазрати Умар қўлларидаги таёқ билан уни туртди:
— Қани бу ерда Абу Бакр? (Яъни, шеърингда.)
"Ҳазрати Умар" китобидан