------------------------- Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар» (Аҳзоб сураси, 58-оят). «Сизларга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг!» (Шуаро сураси, 215-оят). Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Ким менинг дўстимга душманлик қилса, ҳақиқатда Мен у билан жанг қилишга киришганимни билдирган бўламан», деди» (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ривоятда: «Менга қарши жангга киришибди» , дейилган. Ҳадисда айтилади, Абу Суфён бир неча шериклари билан Салмон, Суҳайб ва Билол ҳузурига келишди. Улар: «Аллоҳнинг қиличлари Аллоҳнинг душманидан оладиганини ҳали олиб бўлмайди», дейишди. Шунда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) уларга: «Қурайш оқсоқоли ва саййидига шу гапни айтасизларми?!» деди. Сўнгра Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бориб, бўлган воқеани сўзлаб берди. У зот (алайҳиссалом): «Эй Абу Бакр, эҳтимол, уларни ғазаблантиргандирсиз?! Борди-ю уларни ғазаблантирган бўлсангиз, шак-шубҳасиз Раббингизни ғазаблантирибсиз», дедилар. Абу Бакр уларнинг ҳузурига келиб: «Эй биродарлар, сизларни ғазаблантириб қўйдимми?!» деб сўради. Улар: «Йўқ, эй биродар, Аллоҳ сизни мағфират қилсин», дея жавоб беришди (Имом Муслим ривояти).
Alisher bek )))
АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИГА ОЗОР БEРИШ
-------------------------
Аллоҳ азза ва жалла айтади:
«Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар»
(Аҳзоб сураси, 58-оят).
«Сизларга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг!»
(Шуаро сураси, 215-оят).
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар:
«Аллоҳ таоло:
«Ким менинг дўстимга душманлик қилса, ҳақиқатда Мен у билан жанг қилишга киришганимни билдирган бўламан», деди»
(Имом Бухорий ривояти).
Бошқа бир ривоятда:
«Менга қарши жангга киришибди» , дейилган.
Ҳадисда айтилади, Абу Суфён бир неча шериклари билан Салмон, Суҳайб ва Билол ҳузурига келишди.
Улар: «Аллоҳнинг қиличлари Аллоҳнинг душманидан оладиганини ҳали олиб бўлмайди», дейишди.
Шунда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) уларга: «Қурайш оқсоқоли ва саййидига шу гапни айтасизларми?!» деди. Сўнгра Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бориб, бўлган воқеани сўзлаб берди.
У зот (алайҳиссалом): «Эй Абу Бакр, эҳтимол, уларни ғазаблантиргандирсиз?! Борди-ю уларни ғазаблантирган бўлсангиз, шак-шубҳасиз Раббингизни ғазаблантирибсиз», дедилар.
Абу Бакр уларнинг ҳузурига келиб: «Эй биродарлар, сизларни ғазаблантириб қўйдимми?!» деб сўради.
Улар: «Йўқ, эй биродар, Аллоҳ сизни мағфират қилсин», дея жавоб беришди
(Имом Муслим ривояти).