Сиз кутмаган кун бугун ўша...

Тасодифан, мен ҳам кутмаган.
Ишқ пиёда манзиллар оша,
Кўчангиздан хатлаб ўтмаган.
Умрингизни қийнаб шўх- шодон,
Сайр этурмуш беҳуда ойда.
Кўнглингизнинг кўчаси обод,
Қуруқ байрам севги йўқ жойда.
Сизга таниш алданиш куйи,
Кўникишлар чалади чапак.
Муҳаббатнинг кўзини мутлоқ,
Бегоналик этади шафақ.
Қуяверар ёмғирлар шаррос,
Қовоқ солар соғинчлар бироз.
Татигудек ярашган либос,
Ниқоб тақар бугун эҳтирос.
Сиз кутмаган кун бугун ўша,
Келди мана унут қошимга.
Туманлардан соябон ясаб,
Хижрон соя солди бошимга.
Элёр ЖЎРАЗОДА
18/01/2025 йил

Сиз кутмаган кун бугун ўша... - 951331902525

Комментарии

Комментариев нет.