Келиб ўзга фасл беқиёс,

Бир ажиб ҳис очилди қийғос,
Абрларни от қилиб учар,
Соғинчлари оламни қучар.
Кўнгил унда фармон бошидир,
Манзиллари уммон қошидир.
Қўним топиб икки кўнгил хуш,
Муҳаббатдан лаҳзада сарҳуш.
Узатдилар қалблар қўлини,
Излаб топиб висол йўлини.
Илк қадамни ташлади имкон,
Тўйни этиб катта бир нишон.
Давраларнинг фурсати етти,
Ғам-ғуборлар ўтмишга кетди.
Оқибат ҳам айтганда қўшиқ.
Ҳақиқатлар бўларкан ошиқ.
Тун пардасин тортди бир маҳал.
Муҳрлашга муштоқдир зарҳал.
Энди фақат севги оҳанги,
Энди фақат лабларнинг жанги!
Элёр ЖЎРАЗОДА
19/01/2025 йил
@elyor_zhurazoda1

Келиб ўзга фасл беқиёс,  - 951393479741

Комментарии