Сунъий қалбакилик қурар кошона,Кечаги оқибат тирик афсона,Китобни кемирар шоир девона.Мансаблар кўкларга соврилиб тутун,Қаҳрлар қоплади ер юзин бутун,Меҳрнинг тўнини бичишган юпин,Оддий бўлиб яшаш нақадар устун.Тунга уйқуларинг энг гўзал эрмак,Лўттибоз юрганда ҳамиша сергак,Уларга кўксингнинг шерлиги керак,Уларга муддао фикринг ҳам демак.Биродар қўл чўзсанг, бағринг тўлмасму,Дилингда гиналар қариб сўлмасму,Самимият конин ясаб бўлмасму,Эҳтимол аҳиллик мангу ўлмасму?!Тафаккур қошида идрок ҳайрона.Сунъий қалбакилик қурар кошона,Элёр ЖЎРАЗОДА21/01/2025йил@elyor_zhurazoda1
Элёр ЖӮРАЗОДА
Тафаккур қошида идрок ҳайрона,
Сунъий қалбакилик қурар кошона,
Кечаги оқибат тирик афсона,
Китобни кемирар шоир девона.
Мансаблар кўкларга соврилиб тутун,
Қаҳрлар қоплади ер юзин бутун,
Меҳрнинг тўнини бичишган юпин,
Оддий бўлиб яшаш нақадар устун.
Тунга уйқуларинг энг гўзал эрмак,
Лўттибоз юрганда ҳамиша сергак,
Уларга кўксингнинг шерлиги керак,
Уларга муддао фикринг ҳам демак.
Биродар қўл чўзсанг, бағринг тўлмасму,
Дилингда гиналар қариб сўлмасму,
Самимият конин ясаб бўлмасму,
Эҳтимол аҳиллик мангу ўлмасму?!
Тафаккур қошида идрок ҳайрона.
Сунъий қалбакилик қурар кошона,
Элёр ЖЎРАЗОДА
21/01/2025йил
@elyor_zhurazoda1