...

(хазилча)......
Бировга ёмон қараб,
Кўзи ўйилмаганман.
Биттагина айбим бор,
Қариб "қўйилмаганман"
Гап отаман қизларга,
Ойдек гўзал юзларга.
Ростин айтсам сизларга,
Қариб "қўйилмаганман"
Аслида ёмонмасман,
Ранг рўйи сомонмасман.
Шўхлигимдан тонмасман,
Қариб "қўйилмаганман"
Ёшим элликдан ошди,
Сочларимга оқ тушди.
Жўшқин юрагим тошди,
Қариб "қўйилмаганман"
Сизга хазил шеър айтдим,
Кап катта бўлган пайтим.
Қани фикрингиз айтинг,
Қариб "қўйилмаганман"
Саид-Мохидилло.(Само) 20.07.24 й.
Приморье ўлкаси.

Комментарии