Шояд элтар қишлоғим тамон.Ӯрикзору майсазорларни,Гулхонани соғиндим ёмон.Болалигим ӯтган кӯчаларНаҳот энди менга бегона.Битта кӯнглим шаҳарда яшар,Биттасида яшар Гулхона.Лой бӯларди ҳамма кӯчалар,Ёғганида ёмғир шивирлаб.Кӯктераклар қӯшиғ айтарди,Шамолларда аста қимирлаб.Қӯй ҳайдардиг далаву даштга,Қузичоқлар чопарди ҳарён.Болаликнинг беғубор давриӮтиб кетди, қилмади исён.Нима қилсак ярашар эди,Ёки, кулсак ваё йиғласак.Бизнинг учун ҳақиқат эдиОнам айтган туқима эртак.Муҳаббатни қадри бор эди,Ошиқларда бор эди ори.Шояд ошиқ ӯлар эдию,Лек бӯлмасди ишқнинг бозори.Ҳиссиётга берилиб бу дам,Болаликка қайтгим келдида.Кӯнглимдаги соғинчларимниСизларгаҳам айтгим келдида.24.05.2024 Душанбе
Аслонбек Маҳмудзода
Шамолларга арзимни айтдим,
Шояд элтар қишлоғим тамон.
Ӯрикзору майсазорларни,
Гулхонани соғиндим ёмон.
Болалигим ӯтган кӯчалар
Наҳот энди менга бегона.
Битта кӯнглим шаҳарда яшар,
Биттасида яшар Гулхона.
Лой бӯларди ҳамма кӯчалар,
Ёғганида ёмғир шивирлаб.
Кӯктераклар қӯшиғ айтарди,
Шамолларда аста қимирлаб.
Қӯй ҳайдардиг далаву даштга,
Қузичоқлар чопарди ҳарён.
Болаликнинг беғубор даври
Ӯтиб кетди, қилмади исён.
Нима қилсак ярашар эди,
Ёки, кулсак ваё йиғласак.
Бизнинг учун ҳақиқат эди
Онам айтган туқима эртак.
Муҳаббатни қадри бор эди,
Ошиқларда бор эди ори.
Шояд ошиқ ӯлар эдию,
Лек бӯлмасди ишқнинг бозори.
Ҳиссиётга берилиб бу дам,
Болаликка қайтгим келдида.
Кӯнглимдаги соғинчларимни
Сизларгаҳам айтгим келдида.
24.05.2024 Душанбе