Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Шайтоннинг зурриёти тўққизтадир:
1. Залитун.
2. Васийн.
3. Лақус.
4. Аъвон.
5. Ҳаффоф.
6. Мурра.н
7. Мусаввит.
8. Досим.
9. Валҳон.
1.Залитун - бозордаги соҳиб бўлиб, кўрган нарсангга ўрнашади.
2.Васийн - мусибатдаги соҳиб.
3.Аъвон - султонликдаги соҳиб.
4.Ҳаффоф - ичкилиқдаги соҳиб.
5.Мурра - сурнай чалгандаги соҳиб.
6.Лақус - ўт-оловдаги соҳиб.
7.Мусаввит - хабарлар соҳиби. Инсонлар у тарқатган хабарни оғиздан-оғизга олиб юришади-да, у хабарнинг аслини топа олмайдилар.
8.Досим - уйлар соҳиби. Киши қачон манзилига кирса, салом ҳам бердирмайди, Аллоҳнинг исмини ҳам зикр эттирмайди. Ва оиладагиларнинг ораларига низо солиб, талоқ, хулуъ, уришиш каби ишларни келтириб чиқаради.
9.Валҳон - у таҳорат, намоз ва ибодатларда васваса қилади.
Ё РОББИМ АЛЛОҲ БАРЧАМИЗНИ ВА ЗЎРРИЁТЛАРИМИЗНИ
ШАЙТОННИНГ
9-ЗУРРИЁТИДАН АСРАГИН!
@muzakkir222

Комментарии

  • 25 фев 2023 16:20
    gif
  • 25 фев 2023 16:20
    Фотография
  • 25 фев 2023 16:21
    Скажи. Явилась истина и скинула ложь. Воистину ложь обречена на погибель. ( Коран. 17:81).
  • 25 фев 2023 16:22
    ( НИСО СУРАСИДА)
    124. Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида яхши амаллардан қилса, закотини хакдорга берса ана ўша кишилар жаннатга кирурлар ва уларга заррача зулм қилинмас.
    125. Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган ва ҳақ йўлдаги Иброҳимнинг динига эргашган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми?! (Ахир) Иброҳимни Аллоҳ Ўзига дўст тутган.
    126. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳамма нарсани иҳота қилгувчи бўлган зотдир.
  • 25 фев 2023 16:22
    Фотография
  • 25 фев 2023 17:45
    Ва иййякум
  • 25 фев 2023 21:42
    Фотография
  • 25 фев 2023 21:43
    Инсонни ибодатдан тўсувчи 4 тўсиқ.
    Аллоҳ бандасининг қалбига: «барча неъматларнинг биргина Мунъими бордир» (Мунъим- неъмат берувчи, едириб-ичирувчи) деган фикр солган бўлса, банда: "Аллоҳ мендан шукр қилишимни, унинг ибодатида давом ва зиёдалик истаяпти, шукр қилмаган тақдиримда неъматини мендан олиб, азоби келишини эслатяпти. Менга бир пайғамбар юборди, уни мўъжизалар билан тасдиқлади, У менинг ҳамма нарсани билувчи ва қудратли Роббим борлигидан хабар берди, ҳар бир итоатнинг ажри, ҳар бир маъсиятнинг жазоси ҳақида хабар берди, буюрди, қайтарди" дея ўйлайди.
    Бундай хулоса билан банда Аллоҳга қайтишдан бошқа йўл тополмайди, борган сари қалбида яқинлик ҳосил бўлади, охиратга тайёрлана бошлайди, шариат асосларини зоҳири ва ботини билан ўрганишга, илми ва маърифатини Аллоҳ таолонинг амрлари ва Расулининг суннатларига амал қилган ҳолда мукаммаллаштиришга ҳаракат қилади. Ибодатга юзланганда, кўпчилик каби гуноҳларга ботиб кетаётганини кўради ва айтади: “Ҳозирги ҳолатимда ибодатга қайтсам нима бўлади? «Шунча пайтдан бери гуноҳлар қилдим, итоатсизлик қилдим...» каби ёмон фикрларга дучор бўлганида, «Ҳеч нарсага қарамай, мен Аллоҳга тавба қилишим керак, фақат У мени буларнинг барчасидан қутқаради. Мен маъсиятларимнинг кирларидан тозаланиб, Унинг хизматида солиҳ банда бўламан!» дейди ва тавба манзилида олган яхши гумони уни қутқаради.
    Сўнгра эса уни ибодатлардан ажратган, уни руҳидан айирган тўртта ашаддий душманни кўради:
    1. Дунё,
    2. Одамлар,
    3. Шайтон,
    4. Нафс.
    Давомини ўқиш.
  • 24 мар 2023 01:29
    VID_20230323_175044_740.mp4
  • 24 мар 2023 01:29
    Эй_иймон_келтирганлар (61): Аллоҳни зикр қилиш ва бунга берилажак савоблар баёни
    “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Эртаю кеч Уни поклаб, тасбеҳ айтинглар. Аллоҳ сизларга раҳм қилади ва мақтайди. Унинг фаришталари ҳам сизларни куфр зулматларидан Ислом нурига чиқаришини сўраб, ҳаққингизга дуо қиладилар. Аллоҳ мўминларга раҳмли зотдир. Мўминлар Аллоҳга йўлиққан кунда: “Сизларга Аллоҳнинг азобидан омонлик бўлсин”, деб уларга салом берилади. Аллоҳ уларга гўзал савобни – жаннатни ҳозирлаб қўйгандир” (Аҳзоб, 41-44).
    Шарҳ:
    Ҳурматли ўқувчи, бу илоҳий нидо оламлар Рабби Раҳмон таолодан мўмин бандаларига йўлланган бўлиб, унда Аллоҳ иймон келтирган бандаларига иймонларини янада зиёда қиладиган, душманлари бўлмиш лаънати шайтондан сақланишларига сабаб бўладиган йўлни кўрсатиб берди. Бу Аллоҳнинг зикридир.
    Аллоҳ деди: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, яъни саноқсиз ва чексиз кўп зикр қилинглар, чунки зикр руҳий ҳаётга кўмак берувчи катта кучдир.
    “Эртаю кеч Уни поклаб, тасбеҳ айтинглар”. Эрта – тонг отгандан бошлаб чошгоҳ вақтигача, кеч – заволдан то қуёш ботгунича бўлган вақтдир.
    Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам тасбеҳ айтишнинг бир қанча хилини айтиб берганлар. Шулардан бири “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни юз марта айтишдир. Шу тасбеҳни шунча ададда айтган кишининг ўтган гуноҳлари кечирилади. Тонгдан сўнг ёки асрдан кейин айтса шу ажрга, яъни гуноҳлари мағфират этилишига эга бўлади. Яна: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр”. Буни ҳам юз марта айтилади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар, ким шу зикрни юз марта айтса, ўнта қулни озод қилган киши каби ажрга эга бўлади, унга юзта савоб ёзиб қўйилади, юзта хатоси ўчириб юборилади, кун бўйи шайтондан сақланган бўлади ва шунча ёки ундан кўп айтган кишидан ташқари бирон киши бунинг ажрига тенг келадиган иш қилмаган бўлади. Яна ҳар бир фарз намозидан сўнг 33 марта “субҳаналлоҳ”, 33 марта “алҳамдулиллаҳ” ва 33 марта “Аллоҳу акбар” деб жами 99 мартта айтади ва юзинчисида “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр” дейди.
    Аллоҳни зикр қилиш энг афзал ибодатлардан экани ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар. У зот: “Амалларингизнинг энг яхшиси (яъни савоби кўпроғи), Раббингиз ҳузурида энг покроғи ва мартабангизни кўтарувчироғи, олтин ва кумуш инфоқ қилишдан кўра сизга яхшироқ бўлгани ва душманингиз билан рўбарў келиб, (Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун) уларнинг бўйнига уришингиз, улар сизнинг бўйнингизга уришидан кўра хайрлироғи ҳақида хабар берайми”, дедилар. Саҳобалар: “У қандай амал, ё Расулуллоҳ?” деган эдилар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиш”, дедилар (Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривояти).
    Аллоҳ таоло бу нидонинг иккинчи оятида деди: “Аллоҳ сизларга раҳм қилади ва мақтайди”, яъни Аллоҳ таоло сизларни малоикаларга мақтайди ва кенг раҳмати ила сизларга марҳамат кўрсатиб, раҳм қилади.
    Давоми
    •••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••