Аллоҳ таоло қалбингизга қараб тургани эсингизда бўлсин!

Қалбингиздан сўранг,
Аллоҳдан қўрқияпсизми?
Аллоҳ билан учрашиш борлигига ишончингиз комилми?
Аллоҳни яхши кўрасизми?
Аллоҳга маҳкам боғланиб ўзига суянасизми?
Тоатларингиз, яхши ишларингизни Аллоҳга самимийлик, ихлос билан қиляпсизми?
Аллоҳни унутмай, доим ёдда тутасизми?
Агар шундай бўлсангиз, айнан шу мақсадда яралгансиз, хурсанд бўлинг, суюнинг, шу йўлда собит қадам бўлинг, Аллоҳ сизни ноумид қилмайди, азобламайди.
Шукр қилинг Аллоҳ билан учрашганингизда сиздан рози бўлади, жаннатидан жой беради.
Аммо қалбингиз Аллоҳдан бошқалар билан тўлиб, Аллоҳ учун қалбингизда жой қолмаган бўлса, Аллоҳ эсингизга ҳам келмаса, умид, тилакларингизни Аллоҳдан бошқадан кутаётган бўлсангиз, Аллоҳдан кўра кўпроқ ва қаттиқроқ бошқалардан қўрқаётган бўлсангиз, унда эҳтиёт бўлинг, Аллоҳга қочинг, узоқ узоқ кечирим сўранг, истиғфор айтинг, тавба қилинг. Масала жиддий, Аллоҳ билан учрашиш муқаррар, дўзах ҳақдир, хушёр бўлинг.
Обидхон Собидхон Абдулхамид

Комментарии

Комментариев нет.