Эргинамнинг орзусиМуаллиф: Саида АЗИЗЯнги ҳовлига кўчаётган онам уйимизда турган пионинани сотмоқчилигини айтганида, бошимга ғавғолар сотиб олишимни билмаган эдим. Болалигимиздан буён меҳмонхона четида савлат тўкиб турадиган пионинага харидор топиб беришимни илтимос қилиб: “Наргиза, танишларингдан сўраб кўрчи, қизим. Пионина олишни истаганлар йўқмикан? Шу матоҳни сотиб юбора қолай. Уни ким ҳам чаларди энди? - деб маслаҳат сўраган онамга йўқ деёлмадим.Турмуш ўртоғим шоир бўлгани учун мусиқачи ижодкорлардан ҳам таниш-билиши кўп. Шу боис унга: "Дадажониси, бирор бир ижодкор ошнангиз пианино олишни истамайдими? Сўраб-суриштириб беринг", - дедим.- Нега? Қандай пианино? – қизиқсинди эрим.- Онамнинг уйидаги пианино бор-ку. Ана шу. Онам сотиб юбормоқчилар. Илгари биз бир-икки тинғиллатиб қўярдик. Ҳозир ҳеч ким ўзидан ортмайди, ким ҳам чаларди? Ундан кўра сотиб юбора қолай, деяптилар.Харидор топишворинг. Ижодкорлардан ўртоқларингиз кўп-ку, бирортаси олар...- Ҳм, хўп... – деганча ўйга толди ёрим. Унинг хаёлидан бехабар пианинонинг роса таърифини келтирдим. Қайсидир замонда кимдир дадамга совға қилгани-ю, меҳмонлар келганда чалиб туришганини берилиб гапирдим. Эрим эса индамай эшитди. Эрталаб эса...- Наргиз, кел, шу пианинони ўзимиз ола қолайлик? – деди у кўзлари чақнаб.- Биз?! Нега? Ким чалади уни? Ўзи икки хона уйимиз бўлса, қаёққа қўямиз. Ўғлимиз каттароқ бўлганда ҳам майли эди... ҳали икки ёш ҳам бўлмади-ку, - ҳайратимни яширолмай гапирдим.- Биласанми, болаликдан пианино чалишни орзу қилардим. Лекин ҳеч ким менга пианино совға қилмади. Кел, хотинжон, шу орзуим армонга айланмасин...- Чалишни билмайсиз-ку? - Яна ажабландим.- Ўрганаман.- Кимдан?- Бирор мусиқа ўқитувчиси ёллармиз. Вақтига қараб ўргатар... – унинг ўтинчли нигоҳига қараб йўқ деёлмадим. “ Майли, эргинамнинг орзуси амалга оша қолсин”, дедим ичимда. Онамга қўнғироқ қилиб:- Пианинони сотиб юборманг. Ўзимиз оламиз, - дедим. Аввалига ҳайратланган онам куёвининг азалий орзуси пианино чалиш эканлигини билгач, “Майли, Баҳромжон орзусига ета қолсин”, деди.Уйимизда пианино пайдо бўлди. “Эгар бўлса, от ҳам топилар”, дегандек... ўқитувчи ҳам топила қолди. Эримнинг кўзидаги қувончни кўриб мен ҳам ичимдаги оғриқни сездирмадим. Ўзи кичкина бўлган меҳмонхонанинг ярмини пианино тўлдириб туришига ҳам монеълик қилолмадим. “Ўқитувчи топдим, якшанба кни келади”, деди эрим ҳовлиқиб эшикдан кирмасданоқ.- Яхши қилибсиз, дея олдим аранг. Бир мультфильмда бегемот “Шу тепаликка чиқишни бир умр орзу қилгандим”, дейди-ку... худди шундек эрим ҳам шу зормандани чалишни бир умр орзулаган экан, нима ҳам дердим...Якшанба тонги. Ҳамиша “Пешингача мени уйғотма”, дейдиган ёрим барвақт туриб олибди. Кайфияти чоғ, қандайдир қўшиқ хиргойи қиладими ей... Ошхонада тушликка тайёргарлик кўраётсам, эшик қўнғироғи жиринглади. Эшикни очган хўжайинимнинг “Меҳмонхонага кираверинг,” деб мулозамат кўрсатгани эшитилди. “Қандай ўқитувчи экан?” деган қизиқиш билан секин меҳмонхонага мўраладим. Не кўз билан кўрайки, бу мусиқа устози 20 ёшлар чамасидаги навниҳол қиз экан! Қошу кўзи, сочлари қоп-қора, юзи оппоқина, ўзи кўҳликкина. Эримнинг нега тонгданоқ кайфияти чоғ эканлигининг сабаби маълум. Консерваторияда ўқийдиган Гулсанам бўш вақтларида ёлланма ўқитувчи бўлиб ишларкан. Ўлай агар, ўша чоғда кўнглимга бирор шубҳа-гумон ораламади. “Майли, пианино чалишни ўрганиб ола қолсин”, дебман ичимда. Бироқ...Қизни кузатган эрим “Кўзи гул, сочи сумбул, Кулганда тишлари дур...” дея шеър ўқишни бошлади. Менинг бақрайиб турганимни кўриб: “Э, хотин, биз шоирларга илҳом парилари керакда”, деса бўладими... Бир мартада Гулсанам илҳом парисига айланганини сезмабман аввалига.👆👇Навбатдаги якшанба. Эрим тонданоқ соқол қиртишлаган. Кўзгу ёнида ўзига оро берган. Қўнғироқ жиринглаб, мусиқа ўқитувчимиз кириб келди. Бизнинг ёр ул париваш атрофида бирам гирдикапалак бўлса...Аёл зоти эрининг ўзгаришини дарҳол пайқайди, ахир. Бу ўзгаришларга ана шу ўқитувчи сабаб эканлигини сездим. Бир четда туриб бир муддат уларнинг дарсини кузата бошладим. Клавишларларнинг вазифасини ўргатаётган қизнинг юзига бақрайганча эрим нуқул жилмаяди. Шунақанги суқланиб тикилаяпти...Бу эркак зоти кўзи билан севмаса нима экан? Йўлакда турган кўзгудан ўзимга назар ташлайман. Икки йил аввал қандай гўзал эдим. Энди-чи? Ёш бола, рўзғор ишлари билан бўлиб ўзимга беш дақиқага ҳам вақт ажратолмай қолганим алам қилди. Меҳмонхонадан Гулсанам ва эримнинг жўр овози эшитилади: “до, ре,ми, фа соль, ля, си...”Учинчи якшанба. Бу гал отасининг ёнига боласи ҳам қўшилиб барвақт туриб олишди. Икки ёшга тўлмаган кичкинтой Беҳзодим ҳам Гулсанамни кўрса бирам қувонади. Ҳатто онаси ҳам эсидан чиқадиҚизнинг сочларини ўйнайди, либосларини тортқилайди “Бери кел”, десам, ёнимга келмайди. “Қўявер, юраверсин, сен ишингни қилавер. Халал бермайди“, деганча ўқитувчисига меҳр билан боқади эрим. “Отасининг боласида”, дейман ичимга ғазабимни ютиб. Йўқ, бу ҳолни шундай давом этишига йўл қўйиб бўлмайди. Нимадир қилиш керак... ўйладим, ўйладим, ва топдим!Шанба тонгида онамга қўнғироқ қилдим. “Эртага янги уйингизни йўқлаб борамиз. Ўзимиз бормасак, чақирмайсиз ҳам”, дедим. “Вой, келаверинглар”, ҳайратланиб гапирди онам. “Акам билан келинойимга ҳам айтинг, уйда бўлишсин”, деганча гўшакни қўйдим. Кечки таом пайтида эримнинг ёнида “устози”га қўнғироқ қилдим. “Гулсанам узр, эртага уйда бўлмаймиз, келмай қўя қолинг. Ҳм, онамнинг туғилган куни ўша ёққа кетамиз!”. Эрим ҳайрон.- Қанақа туғилган кун?- Вой дадаси, онамнинг янги уйини ҳали йўқламадик-ку. Акам билан келинойимнинг ёнида хижолат бўлаяпман. Эрталаб онам, “аканг чақиряпти, келинглар”, дедилар. Бормасак бўлмайди. – Ҳафсаласи пир бўлган эрим индамай бош силкиди.Меҳмондорчиликка бордик. Куёви билан қуюқ сўрашган онам гап орасида: “Қалай Баҳромжон, пианинога қўлингиз келишиб қолдими?” деб сўради. Оббо... ярага туз сепиб қўйганини билмай қолди-да онам...- Ҳа, роса яхши ўрганяптилар. А-анча қўллари келишиб қолди, - дея эримнинг ўрнига мен жавоб бердим.Бир зумда ҳафта якунланиб, тағин якшанба келди. Эшикдан ял-ял ёниб кираётган Гулсанамни кўриб, ичимдаги рашк олови аланга олди.Ваннахонага кириб, сув жўмрагининг больтини бураб қўйдим (интернетдан маълумот олгандим). Берилиб дарс ўтаётганлар ёнига кирдим.- Вой дадаси , кир юваётгандим. Сувнинг жўмраги тушиб кетди. Қандай юваман энди? Тузатиб беринг... – дедим ялингансимон. Менга ўқрайиб қараган эрим, “ўқитувчиси”нинг ёнидан “Мен ҳозир” деганча сохта жилмайиб турди. Ваннахонага кираркан, “Нима қилдинг? Қанақа уқувсиз хотинсан, шуниям бузсанг”, деди жиғибийрон бўлиб. “Ман бузмадим, ўзи бузилдику... ” дедим киприкларимни пирпиратиб.Баҳром акам жўмракни тузатгунча икки соат овора бўлди. Мен эса пайтдан фойдаланиб, узр-маъзур айтиб Гулсанамни кетказиб юбордим. Аранг тузатиб, меҳмонхонага кирган “ўқувчимиз” тошдек қотди:- Гулсанам қани? – деди атрофга жавдираб . (Ёқмай кетсин, исмини меҳр билан айтишини-чи?)- Кетди. Иши боракан. Дадаси, унинг ўрнига бошқасини топа қолайлик. Ҳар йўлкирасини тўлаб, ҳам дарс пулини бераяпмиз.- Йўқ, менга унинг ўргатиши маъқул, - эрим ҳафсаласи пир бўлганча ётоқхонага кириб кетди. Ичимда “маъқул бўлмай ўлсин”, дейман, аламдан ёниб, аммо билдирмайман.- Маъқул бўлса, яхши.Кейинги якшанбадан бир кун аввал Баҳром акамнинг маош олиши Гулсанамнинг келмаслигига баҳона бўлишини билганида, эрим шўрлик пулини кўрсатмасди ҳам. Эримга баҳор келганини, аммо ҳамон енгилроқ уст-бошим йўқлигини, боламизга кийимлари кичик бўлиб қолганини, сал каттароқ либослар олиш кераклигини кечаси билан такрорлаб чиқдим. Бошқа куни ишдалиги, фақат бир кунгина уйда бўлишини айтавериб безор қилдим. Қулоғи остида пианино чалгандан баттар қилганим боис, бизнинг ёр бозорга тушишга аранг розилик берди.Мен ҳийлам иш берганидан хурсанд, Беҳзоджонни кўтардикда, “Чилонзор буюм бозори” қайдасан деб йўлга тушдик. Ҳа-я, ўқитувчи хонимни огоҳлантириш ҳам ёдимдан чиқмади.Келаси якшанбада нима қилишни ўйлардим. Ҳеч бир жўяли фикр миямга келмайди-да... Аниқ биламан, эрим бу гал ҳеч қандай баҳонасиз дарсини ўтади.Нонуштага ўрнимдан турмадим. Соат жирингидан чўчиб уйғонган Баҳром акам менга қараб: “Турмайсанми?” деди. Бошимни рўмол билан танғиб олганимни кўриб: “Нима бўлди?” деб сўради.- Туролмайман, дадаси. Кеча ойналарни артганимда елвизакдан шамоллаб қолибман. Бошим отилиб кетай деяпти. Бугун якшанба-ку, ўзинигиз нонушта тайёрлай қолинг.... – дедим ўзимни жони оғриган кишидек кўрсатиб.Соат ўндан ошганда мусиқа муаллими келди. Атайин чиқмадим.Кўзим билан кузатиб турибман. Нималарнидир гапирганча меҳмонхонага кириб кетди эрим. Димоғи чоғ. Ўғлим унга эргашди. Роль ўйнашни бошладим.- Дадаси... – бор овозим билан чақирдим.- Нима дейсан? – тепа сочи тикка бўлиб кирди эрим.- Иссиғим чиқаяпти, совқотиб кетяпман. Дори беринг, илтимос... – ялиниб гапираман. Аҳволимни кўриб, дори излашга тушади. Дорини бериб чиқиб кетди. Вой, тавба хотини иссиғим чиқяпти десаям парвойи фалак.. Бу эркакларниг ҳаммаси бир хил.- Дадаси... – яна чақираман. Бу гал жаҳл билан киради ёнимга:- Нима? – ўшқиради.- Оёқларим қақшаяпти.... оёқларимни уқаланг, илтимос.- Жиннимисан, уйда одам бор...Қачон оёғингни уқалагандим. Калланг жойидами сенинг? Касал бўлган пайтини қара, - деб тўнғиллаб қўйди.- Сизга мен керак эмасманми? Пианино керак-а...Касал бўлсангиз атрофингизда парвона бўламанку... – кўзларимдан ёш думалади.- Хўп-хўп, - оёғимни бир икки босган киши бўлади. – ўраниб ётгин, - дея яна бир қават кўрпа ташлайди устимга. Дод деб юборишдан ўзимни зўрға тияман.- Баҳром ака, - бу гал бор овозим билан бақирдим. - Музлаб қолаяпман. Судорги бериб қолмасин. "Тез ёрдам" чақиринг...Ингранган товушимни эшитган Гулсанам кирди ёнимга.- Опа, нима бўлди?- Тез ёрдам чақиринглар, ўлиб қоламан... – бошимни ҳар ён ташлайман.- Баҳром ака, мен кета қолай. Наргиза опамни докторга олиб боринг, - деганча муаллима хоним сумкасини тутганча чиқиб кетди. Енгил нафас олдим.- Тез ёрдамга қўнғироқ қилдим, - деди эрим жиғибийрон бўлиб.- Кераги йўқ, терлаяпман. Дори энди таъсир қилди, шекилли, мен бир зум ухлаб олай, - деганча бу ёнга ўгирилиб олдим. Кулгудан аранг ўзимни тиярдим.Янаги ҳафтанинг еттинчи кунида меҳмон кутадиган бўлдик. Рўйхатни эримнинг қўлига тутқаздимда, бозорга чиқардим. Гулсанам эса келмади. Тўғрироғи, ўзим қўнғироқ қилиб, бошқа келмаслигини, ҳаммаси учун ундан миннатдор эканлигимизни, ҳозирча пианино чалмаслигимизни айтдим.Умр йўлдошимга эса, Гулсанам қўнғироқ қилиб, бошқа келмаслигини, янги шогирд билан машғул эканлигинини маълум қилдим.Ана шунақа гаплар...ТАМОМСаида Исҳоқжон қизи (SAIDA AZIZ)
ОДИЛБЕК РУСТАМОВ
ҳажвия
Эргинамнинг орзуси
Муаллиф: Саида АЗИЗ
Янги ҳовлига кўчаётган онам уйимизда турган пионинани сотмоқчилигини айтганида, бошимга ғавғолар сотиб олишимни билмаган эдим. Болалигимиздан буён меҳмонхона четида савлат тўкиб турадиган пионинага харидор топиб беришимни илтимос қилиб: “Наргиза, танишларингдан сўраб кўрчи, қизим. Пионина олишни истаганлар йўқмикан? Шу матоҳни сотиб юбора қолай. Уни ким ҳам чаларди энди? - деб маслаҳат сўраган онамга йўқ деёлмадим.
Турмуш ўртоғим шоир бўлгани учун мусиқачи ижодкорлардан ҳам таниш-билиши кўп. Шу боис унга: "Дадажониси, бирор бир ижодкор ошнангиз пианино олишни истамайдими? Сўраб-суриштириб беринг", - дедим.
- Нега? Қандай пианино? – қизиқсинди эрим.
- Онамнинг уйидаги пианино бор-ку. Ана шу. Онам сотиб юбормоқчилар. Илгари биз бир-икки тинғиллатиб қўярдик. Ҳозир ҳеч ким ўзидан ортмайди, ким ҳам чаларди? Ундан кўра сотиб юбора қолай, деяптилар.
Харидор топишворинг. Ижодкорлардан ўртоқларингиз кўп-ку, бирортаси олар...
- Ҳм, хўп... – деганча ўйга толди ёрим. Унинг хаёлидан бехабар пианинонинг роса таърифини келтирдим. Қайсидир замонда кимдир дадамга совға қилгани-ю, меҳмонлар келганда чалиб туришганини берилиб гапирдим. Эрим эса индамай эшитди. Эрталаб эса...
- Наргиз, кел, шу пианинони ўзимиз ола қолайлик? – деди у кўзлари чақнаб.
- Биз?! Нега? Ким чалади уни? Ўзи икки хона уйимиз бўлса, қаёққа қўямиз. Ўғлимиз каттароқ бўлганда ҳам майли эди... ҳали икки ёш ҳам бўлмади-ку, - ҳайратимни яширолмай гапирдим.
- Биласанми, болаликдан пианино чалишни орзу қилардим. Лекин ҳеч ким менга пианино совға қилмади. Кел, хотинжон, шу орзуим армонга айланмасин...
- Чалишни билмайсиз-ку? - Яна ажабландим.
- Ўрганаман.
- Кимдан?
- Бирор мусиқа ўқитувчиси ёллармиз. Вақтига қараб ўргатар... – унинг ўтинчли нигоҳига қараб йўқ деёлмадим. “ Майли, эргинамнинг орзуси амалга оша қолсин”, дедим ичимда. Онамга қўнғироқ қилиб:
- Пианинони сотиб юборманг. Ўзимиз оламиз, - дедим. Аввалига ҳайратланган онам куёвининг азалий орзуси пианино чалиш эканлигини билгач, “Майли, Баҳромжон орзусига ета қолсин”, деди.
Уйимизда пианино пайдо бўлди. “Эгар бўлса, от ҳам топилар”, дегандек... ўқитувчи ҳам топила қолди. Эримнинг кўзидаги қувончни кўриб мен ҳам ичимдаги оғриқни сездирмадим. Ўзи кичкина бўлган меҳмонхонанинг ярмини пианино тўлдириб туришига ҳам монеълик қилолмадим. “Ўқитувчи топдим, якшанба кни келади”, деди эрим ҳовлиқиб эшикдан кирмасданоқ.
- Яхши қилибсиз, дея олдим аранг. Бир мультфильмда бегемот “Шу тепаликка чиқишни бир умр орзу қилгандим”, дейди-ку... худди шундек эрим ҳам шу зормандани чалишни бир умр орзулаган экан, нима ҳам дердим...
Якшанба тонги. Ҳамиша “Пешингача мени уйғотма”, дейдиган ёрим барвақт туриб олибди. Кайфияти чоғ, қандайдир қўшиқ хиргойи қиладими ей... Ошхонада тушликка тайёргарлик кўраётсам, эшик қўнғироғи жиринглади. Эшикни очган хўжайинимнинг “Меҳмонхонага кираверинг,” деб мулозамат кўрсатгани эшитилди. “Қандай ўқитувчи экан?” деган қизиқиш билан секин меҳмонхонага мўраладим. Не кўз билан кўрайки, бу мусиқа устози 20 ёшлар чамасидаги навниҳол қиз экан! Қошу кўзи, сочлари қоп-қора, юзи оппоқина, ўзи кўҳликкина. Эримнинг нега тонгданоқ кайфияти чоғ эканлигининг сабаби маълум. Консерваторияда ўқийдиган Гулсанам бўш вақтларида ёлланма ўқитувчи бўлиб ишларкан. Ўлай агар, ўша чоғда кўнглимга бирор шубҳа-гумон ораламади. “Майли, пианино чалишни ўрганиб ола қолсин”, дебман ичимда. Бироқ...
Қизни кузатган эрим “Кўзи гул, сочи сумбул, Кулганда тишлари дур...” дея шеър ўқишни бошлади. Менинг бақрайиб турганимни кўриб: “Э, хотин, биз шоирларга илҳом парилари керакда”, деса бўладими... Бир мартада Гулсанам илҳом парисига айланганини сезмабман аввалига.
👆👇Навбатдаги якшанба. Эрим тонданоқ соқол қиртишлаган. Кўзгу ёнида ўзига оро берган. Қўнғироқ жиринглаб, мусиқа ўқитувчимиз кириб келди. Бизнинг ёр ул париваш атрофида бирам гирдикапалак бўлса...
Аёл зоти эрининг ўзгаришини дарҳол пайқайди, ахир. Бу ўзгаришларга ана шу ўқитувчи сабаб эканлигини сездим. Бир четда туриб бир муддат уларнинг дарсини кузата бошладим. Клавишларларнинг вазифасини ўргатаётган қизнинг юзига бақрайганча эрим нуқул жилмаяди. Шунақанги суқланиб тикилаяпти...
Бу эркак зоти кўзи билан севмаса нима экан? Йўлакда турган кўзгудан ўзимга назар ташлайман. Икки йил аввал қандай гўзал эдим. Энди-чи? Ёш бола, рўзғор ишлари билан бўлиб ўзимга беш дақиқага ҳам вақт ажратолмай қолганим алам қилди. Меҳмонхонадан Гулсанам ва эримнинг жўр овози эшитилади: “до, ре,ми, фа соль, ля, си...”
Учинчи якшанба. Бу гал отасининг ёнига боласи ҳам қўшилиб барвақт туриб олишди. Икки ёшга тўлмаган кичкинтой Беҳзодим ҳам Гулсанамни кўрса бирам қувонади. Ҳатто онаси ҳам эсидан чиқади
Қизнинг сочларини ўйнайди, либосларини тортқилайди “Бери кел”, десам, ёнимга келмайди. “Қўявер, юраверсин, сен ишингни қилавер. Халал бермайди“, деганча ўқитувчисига меҳр билан боқади эрим. “Отасининг боласида”, дейман ичимга ғазабимни ютиб. Йўқ, бу ҳолни шундай давом этишига йўл қўйиб бўлмайди. Нимадир қилиш керак... ўйладим, ўйладим, ва топдим!
Шанба тонгида онамга қўнғироқ қилдим. “Эртага янги уйингизни йўқлаб борамиз. Ўзимиз бормасак, чақирмайсиз ҳам”, дедим. “Вой, келаверинглар”, ҳайратланиб гапирди онам. “Акам билан келинойимга ҳам айтинг, уйда бўлишсин”, деганча гўшакни қўйдим. Кечки таом пайтида эримнинг ёнида “устози”га қўнғироқ қилдим. “Гулсанам узр, эртага уйда бўлмаймиз, келмай қўя қолинг. Ҳм, онамнинг туғилган куни ўша ёққа кетамиз!”. Эрим ҳайрон.
- Қанақа туғилган кун?
- Вой дадаси, онамнинг янги уйини ҳали йўқламадик-ку. Акам билан келинойимнинг ёнида хижолат бўлаяпман. Эрталаб онам, “аканг чақиряпти, келинглар”, дедилар. Бормасак бўлмайди. – Ҳафсаласи пир бўлган эрим индамай бош силкиди.
Меҳмондорчиликка бордик. Куёви билан қуюқ сўрашган онам гап орасида: “Қалай Баҳромжон, пианинога қўлингиз келишиб қолдими?” деб сўради. Оббо... ярага туз сепиб қўйганини билмай қолди-да онам...
- Ҳа, роса яхши ўрганяптилар. А-анча қўллари келишиб қолди, - дея эримнинг ўрнига мен жавоб бердим.
Бир зумда ҳафта якунланиб, тағин якшанба келди. Эшикдан ял-ял ёниб кираётган Гулсанамни кўриб, ичимдаги рашк олови аланга олди.
Ваннахонага кириб, сув жўмрагининг больтини бураб қўйдим (интернетдан маълумот олгандим). Берилиб дарс ўтаётганлар ёнига кирдим.
- Вой дадаси , кир юваётгандим. Сувнинг жўмраги тушиб кетди. Қандай юваман энди? Тузатиб беринг... – дедим ялингансимон. Менга ўқрайиб қараган эрим, “ўқитувчиси”нинг ёнидан “Мен ҳозир” деганча сохта жилмайиб турди. Ваннахонага кираркан, “Нима қилдинг? Қанақа уқувсиз хотинсан, шуниям бузсанг”, деди жиғибийрон бўлиб. “Ман бузмадим, ўзи бузилдику... ” дедим киприкларимни пирпиратиб.
Баҳром акам жўмракни тузатгунча икки соат овора бўлди. Мен эса пайтдан фойдаланиб, узр-маъзур айтиб Гулсанамни кетказиб юбордим. Аранг тузатиб, меҳмонхонага кирган “ўқувчимиз” тошдек қотди:
- Гулсанам қани? – деди атрофга жавдираб . (Ёқмай кетсин, исмини меҳр билан айтишини-чи?)
- Кетди. Иши боракан. Дадаси, унинг ўрнига бошқасини топа қолайлик. Ҳар йўлкирасини тўлаб, ҳам дарс пулини бераяпмиз.
- Йўқ, менга унинг ўргатиши маъқул, - эрим ҳафсаласи пир бўлганча ётоқхонага кириб кетди. Ичимда “маъқул бўлмай ўлсин”, дейман, аламдан ёниб, аммо билдирмайман.
- Маъқул бўлса, яхши.
Кейинги якшанбадан бир кун аввал Баҳром акамнинг маош олиши Гулсанамнинг келмаслигига баҳона бўлишини билганида, эрим шўрлик пулини кўрсатмасди ҳам. Эримга баҳор келганини, аммо ҳамон енгилроқ уст-бошим йўқлигини, боламизга кийимлари кичик бўлиб қолганини, сал каттароқ либослар олиш кераклигини кечаси билан такрорлаб чиқдим. Бошқа куни ишдалиги, фақат бир кунгина уйда бўлишини айтавериб безор қилдим. Қулоғи остида пианино чалгандан баттар қилганим боис, бизнинг ёр бозорга тушишга аранг розилик берди.
Мен ҳийлам иш берганидан хурсанд, Беҳзоджонни кўтардикда, “Чилонзор буюм бозори” қайдасан деб йўлга тушдик. Ҳа-я, ўқитувчи хонимни огоҳлантириш ҳам ёдимдан чиқмади.
Келаси якшанбада нима қилишни ўйлардим. Ҳеч бир жўяли фикр миямга келмайди-да... Аниқ биламан, эрим бу гал ҳеч қандай баҳонасиз дарсини ўтади.
Нонуштага ўрнимдан турмадим. Соат жирингидан чўчиб уйғонган Баҳром акам менга қараб: “Турмайсанми?” деди. Бошимни рўмол билан танғиб олганимни кўриб: “Нима бўлди?” деб сўради.
- Туролмайман, дадаси. Кеча ойналарни артганимда елвизакдан шамоллаб қолибман. Бошим отилиб кетай деяпти. Бугун якшанба-ку, ўзинигиз нонушта тайёрлай қолинг.... – дедим ўзимни жони оғриган кишидек кўрсатиб.
Соат ўндан ошганда мусиқа муаллими келди. Атайин чиқмадим.
Кўзим билан кузатиб турибман. Нималарнидир гапирганча меҳмонхонага кириб кетди эрим. Димоғи чоғ. Ўғлим унга эргашди. Роль ўйнашни бошладим.
- Дадаси... – бор овозим билан чақирдим.
- Нима дейсан? – тепа сочи тикка бўлиб кирди эрим.
- Иссиғим чиқаяпти, совқотиб кетяпман. Дори беринг, илтимос... – ялиниб гапираман. Аҳволимни кўриб, дори излашга тушади. Дорини бериб чиқиб кетди. Вой, тавба хотини иссиғим чиқяпти десаям парвойи фалак.. Бу эркакларниг ҳаммаси бир хил.
- Дадаси... – яна чақираман. Бу гал жаҳл билан киради ёнимга:
- Нима? – ўшқиради.
- Оёқларим қақшаяпти.... оёқларимни уқаланг, илтимос.
- Жиннимисан, уйда одам бор...Қачон оёғингни уқалагандим. Калланг жойидами сенинг? Касал бўлган пайтини қара, - деб тўнғиллаб қўйди.
- Сизга мен керак эмасманми? Пианино керак-а...Касал бўлсангиз атрофингизда парвона бўламанку... – кўзларимдан ёш думалади.
- Хўп-хўп, - оёғимни бир икки босган киши бўлади. – ўраниб ётгин, - дея яна бир қават кўрпа ташлайди устимга. Дод деб юборишдан ўзимни зўрға тияман.
- Баҳром ака, - бу гал бор овозим билан бақирдим. - Музлаб қолаяпман. Судорги бериб қолмасин. "Тез ёрдам" чақиринг...
Ингранган товушимни эшитган Гулсанам кирди ёнимга.
- Опа, нима бўлди?
- Тез ёрдам чақиринглар, ўлиб қоламан... – бошимни ҳар ён ташлайман.
- Баҳром ака, мен кета қолай. Наргиза опамни докторга олиб боринг, - деганча муаллима хоним сумкасини тутганча чиқиб кетди. Енгил нафас олдим.
- Тез ёрдамга қўнғироқ қилдим, - деди эрим жиғибийрон бўлиб.
- Кераги йўқ, терлаяпман. Дори энди таъсир қилди, шекилли, мен бир зум ухлаб олай, - деганча бу ёнга ўгирилиб олдим. Кулгудан аранг ўзимни тиярдим.
Янаги ҳафтанинг еттинчи кунида меҳмон кутадиган бўлдик. Рўйхатни эримнинг қўлига тутқаздимда, бозорга чиқардим. Гулсанам эса келмади. Тўғрироғи, ўзим қўнғироқ қилиб, бошқа келмаслигини, ҳаммаси учун ундан миннатдор эканлигимизни, ҳозирча пианино чалмаслигимизни айтдим.
Умр йўлдошимга эса, Гулсанам қўнғироқ қилиб, бошқа келмаслигини, янги шогирд билан машғул эканлигинини маълум қилдим.
Ана шунақа гаплар...
ТАМОМ
Саида Исҳоқжон қизи (SAIDA AZIZ)