—Учта одамга нисбатан ўлим жазоси эълон қилинди.

Улар:
Диний олим, ҳуқуқшунос ва физик олим. Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини Гильотинага қўйишди ва ундан сўнгги сўзини сўрашди.
— Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ мени қутқаради!
Гильотина тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсатдан тўхтаб қолди. Оламон ҳайратланиб:
— Олимга озодлик! Уни озод қилинг! — дея ҳайқирди. Диний олим ўлимдан қутилиб қолди уни ўзи ўйлаганидек Аллоҳ асраб қолди.
Энди ҳуқуқшуносни олиб келишди. Уни ҳам ётқизишди ва ундан ҳам ўлимолди сўзингни айт дейилди. У шундай деди:
— Бу менга адолатсиз жазо бўлди. Мен адолатга ишонаман, у мени қутқаради.
Яна Гильотина тиғи тушиб, унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди. Оламон яна ҳайқириб юборди. У ҳам ўлимдан қутилиб қолди. Унинг наздида адолат уни сақлади.
Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам ўлимолди сўзини сўрашди.
— Мен Аллоҳга ҳам, адолатга ҳам ишонмайман, лекин Гильотинанинг арқонида тугун пайдо бўлиб қолганини аниқ биламан деди.
Дарҳол текшириб кўришди. Чиндан унинг арқони тугилиб қолган эди, уни ечдилар ва физикнинг боши танасидан жудо қилинди.
P. S.: Кераксиз пайтда фойдали нарсадан ҳам воз кечишни билиш керак. Акс ҳолда бемаврид қўлланган ақл ҳам бошга битган бало бўлиши мумкин.

—Учта одамга нисбатан ўлим жазоси эълон қилинди. - 947166102723

Комментарии

Комментариев нет.