18 июн 2023

Бугун сени жуда соғиндим,

Суратингга узоқ термулиб.
Жону~дилим, ила оғриндим,
Аламлардан ўксикка тўлиб!
Бегим дегин дилни яйратиб,
Ҳаёлингга қолай овуниб.
Висол онин бир бора татиб,
Исминг такрор айтай қувониб.!
Аллоҳимга айтиб саловат,
Олган эдим самодан сайлаб.
Сўровларим бўлиб ижобат,
Қўйди ишқим қалбимга жойлаб!
Ишқинг этди қалбимни асир,
Сенсиз борлиқ зулматнинг ўзи.
Қолмасин деб ёлғизда басир,
Тўқдир доим ошиғинг кўзи.
Хиром айлаб фаришта мисол,
Нозласан этиб интизор.
Ойнинг ҳусни юзингда тимсол,
Нафасингдан гуллар чаманзор!
Кел қийнама изҳоринг айтиб,
Қалбим қувонч тўрига етсин.
Яна давр келарми қайтиб,
Армонларим қалбимдан кетсин.;
Нозик қўлинг босиб юзимга,
Қулоғимга шивирла майин.
Минг бор севги қўшиб сўзимга,
Сен-ла фақат бўлмоғим тайин.
Ўтмиш бизга бўлиб хотира,
Ишқ дафтарин титиб варақлаб.
Ойга боқиб кўзинга қара,
Юлдузлардек ёнар чарақлаб!.
Кел кўксимга қўйиб бошингни,
Тингла жоним юрак созимни.
Чимирмагин уйиб қошингни,
Қахратонга йўйиб ёзимни!
Қулоч ёзиб кўксимга чорлаб,
Ҳаёлимда олгайман бўса.
Ишқ куйини дилимда созлаб,
Шу ҳаёлдан кўнгиллар тўлса.!.
Ориф Сурхон.
18/06/23.

Комментарии