10 сен 2018

.........

Ҳазил шеър!!!!!!!................
...... Дунёлардан безиб кетдим ишонсангиз,
Сизсиз менга хаёт йўқдек сезилади,
Қани энди хаёлимдан кетолсангиз,
Қалбим сизни излаб баттар эзилади!
Торлик қилди иккимизга бу ишқ сарой,
Бу муҳаббат менга сохта сезилади
Излаяпсиз сиз ўзгани ха хойна-хой,
Шундоқ бўлса анииқ жоним узилади.
Севганим рост, мен ёлғонни кўрмадим эп,
Захри йўқдур очиқ айтай ўзингизга,
Агар мени алдасангиз севаман деб,
Хафа бўлманг тупираман юзингизга.
Барбод қилди бу мухаббат боримни хам,
Рашқлар менга кун бермайди афти қурсин,
Сиз лафз беринг, мен тикаман оримни хам,
Ким хиёнат қилса агар, худо урсин!
10. 09. 2018 й Zahro Shamsiyya

.........Ҳазил шеър!!!!!!!................ - 873580936115
  • Botir Qodirov - Бевафо

Комментарии