11 сен 2018

Ўлсам излайсизми исмимни айтиб,

Ахтариб бориб сиз қабристонга хам,
Дунёга келмайман ортимга қайтиб.
Кўниккан бўламан зимистонга хам.
Ўлсам куйлайсизми исмимни қўшиб,
Дунёда энг мунгли қўшиғингизни?
Ё най ла чаласиз ҳазин куй жўшиб,
Ҳасратда доғ бўлган ошиғингизни?
Ўлсам сўйлайсизми суратга қараб?
Менсиз ўтаётган кунлар азобин?
Малаклар шу маҳал сочимни тараб,
Қўришмоқда бўлар жаннатий хобин!
Ўлсам экармисиз босган изимга,
Қора райҳонларнинг энг сарасини?
Ё бўйсиниб яна менинг измимга
Соғинч ла боғичлаб дил ярасини!
Ўлсам келармисиз ҳар баҳор такрор,
Лолақизғалдоқлар босган қабримга!
Хаёлан ўсмалар қўйиб сўнгги бор,
Маҳлиё бўлиб сиз қора абримга!
Ўлсам чидайсизми менсиз оламга?
Ҳажр осмонида бўлиб бағри қон!
Ёки пилик ўриб ҳар соч толамга.
Мени севасизми чиққунича жон!
Ўлсам излайсизми исмимни айтиб,
Ахтариб бориб сиз қабристонга хам,
Дунёга келмайман ортимга қайтиб.
Кўниккан бўламан зимистонга хам.!!!!!
11. 09 2018й Zahro Shamsiyya

Ўлсам излайсизми исмимни айтиб, - 860128740275
  • Rustam - Yiglaysanmi

Комментарии