СЕВГИ

Шеър муаллифи илҳом ШЕР
Севги кимга ӯйин,ким учун ҳавас,
Ҳар кимсанинг фикри,ӯйи бӯлакча.
Севгини англамас, юрак хору хас,
Севгисиз дунёси мисли кӯлмакча.
Севгини ардоқланг,севгини асранг,
Ёвдан асрагандай ватан тупроғин.
Оёқ ости қилманг,ҳаргиз хӯрламанг,
Ердаги аксидир жаннат булоғин...
Кӯзим қорачиғи,кӯнглим Гавҳари,
Аслида у билан эркатойлигим.
Киприги наштарим,қора сочлари
Тутқич бермас асли тошқин сойлигим!
Севгини ардоқланг,севгини асранг,
Ёвдан асрагандай ватан тупроғин.
Оёқ ости қилманг,ҳаргиз хӯрламанг,
Ердаги аксидир жаннат булоғин...
2024/17-18-Январ

Комментарии

Комментариев нет.