5 мар 2019

Келди баҳор бутун оламга,

Чуғурчуғлар ин қура бошлар,
Эрта тонгда майса бағридан,
Томчилайди хижронли ёшлар.
Олам ўхшар менинг дилимга,
Топиб олдим дил шайдойимни,
Баҳор қайтди гўё кўнглимга,
Бошлади дил ишқ ҳиргойимни.
Севги гўё чуғурчуқ мисол,
Ин қурмоққа ошиқар қалбда,
Майсаларнинг бағрида шабнам,
Гўё хижрон тунида далда.
Баҳор келди яна оламга,
Қайтди дилга менинг баҳорим,
Балки нолам етмас санамга,
Шабнамисиз отар наҳорим.
Баҳор келди яна оламга

Комментарии

Комментариев нет.