5 мар 2019

Сизу-мени Худо асрасин.

Ғамли кундан, ташвишли кундан,
Бедор тундан, беором тундан,
Ишқ азоби, ёлғон очундан,
Сизу-мени Ҳудо асрасин.
Ўт балоси, сув балосидан,
Суюган ёринг ҳар жафосидан,
Фироқ, хижрон ел-сабосидан,
Сизу-мени Худо асрасин
Бу дунёнинг май шаробидан,
Шайтанатнинг дил хунобидан,
Тор қабрнинг минг азобидан,
Сизу-мени Ҳудо асрасин

Комментарии

Комментариев нет.