31 июл 2019

Бевафога

Ўтдинг менга бепарво санам,
Қилди алам, қилади алам.
Сени севган кунимга бугун,
Нолаларим бўлди бир олам.
Атрофинда сени севганлар,
Давра бўйлаб айларсан хиром.
Қара менга кулар инсонлар,
Бевафога бўлдинг деб қарам.
Бевафолик бир куни сени,
Айлар хароб бевафо санам.
Қариб қолсанг тиришган чеҳранг,
Керак бўлмай қолар итга ҳам.
Энди менга керак эмассан,
Керак масман шунингдек мен ҳам,
Бир кун келиб, керак бўлсам мен,
Қайтма менинг қошимга ҳеч ҳам.

Комментарии

Комментариев нет.