СОХТА ДЎСТЛАР.

Солдим бир иморат,энг буюгини,
Кўрдим ошноларнинг ,энг суюгини.
Жонкуяр бўлган кўп, қолмадим ёлғиз,
Давлат билан келди ,дўсту-ёр сонсиз.
Чорбоғда чойхона ,бўлди бизники,
Ошдачи,тўйхона бўлди бизники.
Битмас ,дедим бир умр хаётимда ёз,
Ишрату,маишат,kайфу-сафо ,соз .
Қўймайин ҳолимга,хол сўраб ҳар кун,
Текин бўлса ютдилар ,ломни ҳам бутун.
Майизни мен топсам,қирқ оғиз кутар,
Бирликда ,ошнолар билан кун ўтар.
Синовга берилган экан шуҳрат-шон,
Ипини тортдия,билмаганим он.
Тешик тоғорага қолганда куним,
Йўқ эмиш ,менинг ҳеч дўсту оғайним.
Ёмон дўстдан,қирда ётган тош яхши,
Ёмон дўстдан ,ёлғиз қолган бош яхши.
Деворга урилиб ,очилди кўзим,
Подани дўст деган,айбдор мен ўзим.
Яхши дўст,у ёмон кундаги йўлдош,
Суянсанг тоғ,ишонган боғ ва сирдош.
Сўнг пушаймон бўлар ҳар дам ,бир душман,
Садқа,СОХТА ошноларга шу кўз,ёш.

Комментарии