ИСКАНДАР ЗУЛҚАРНАЙН ҲАҚИДА

Қуръонда номи келтирилган Искандар Зулқарнайн билан араблар Искандар Зулқарнайн деган Александр Македонскийни адаштирмаслик керак.
Алексанр Македонский Исо пайғамбар туғилишларига яқин даврларда яшаган. “Қуръони Карим”да қиссаси берилган Искандар Зулқарнайн эса Иброҳим алайҳиссалом даврида яшаган.
Искандар Зулқарнайн ҳақида эса “Қуръони Карим”нинг “Қаҳф” сураси 83-98-оятларида шундай дейилади: “ ( Эй Муҳаммад) Сиздан Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “ Мен сизларга у ҳақдаги хабарни ҳозир ўқиб берурман”. Дарҳақиқат, Биз ун (Зулқарнайн) га бу ер юзида мартаба бердик ва ( истаган) барча нарсасига йўл (имконият) ато этдик. Бас, у (аввал Ғарбга қараб) йўл олди. ( Кетаётиб) Қуёш ботадиган жойга етгач, унинг (қуёшнинг) бир лойқа ( ёки қайноқ) булоқ(орти)га ботаётганини кўрди ва (булоқ) олдида бир қавмни учратди. Биз:“Эй Зулқарнайн! Ё (уларни) азобга дучор қилурсан ёки уларга яхши муомилада бўлурсан”, -дедик. У айтди:“ Зулм қилган кимсани, албатта, азоблагаймиз. Сўнгра Парвардигорига қайтарилгач, У зот уни янада хунук азоб билан азоблагай. Энди иймон келтириб эзгу иш қилган кишига келсак, унинг учун гўзал мукофот ( жаннат) бўлур. Биз ҳам унга ишимиздан осонларини буюрурмиз”. Сўнгра, у (шарққа қараб) йўл олди. (Кетаётиб) қуёш чиқадиган жойга етиб боргач, унинг(қуёшнинг) бир қавм узра чиқаётганини кўрди. Биз улар учун ундан (қуёшдан тўсувчи) бирон парда қилмаган эдик. (Унинг иши) шунақа. Албатта, Биз унинг ҳузуридаги илмларни иҳота қилиб олганмиз. Сўнгра, у яна йўл олди. (Кетаётиб) икки тоғ ўртасига етиб келгач, у (тоғлар ортида) бирон гапни сира англай олмайдиган қавмни учратди. Улар: “Эй Зулқарнайн! Албатта, (шу тоғлар ортидаги) Яъжуж ва Маъжуж (қабилалари)Ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Бизлар сенга бир (миқдор) ҳақ тўласак, биз билан уларнингўртасига бир тўғон қуриб берурмисан?” -дедилар. (Зулқарнайн) айтди: “ Раббим менга ато этган нарсалари сизлар берадиган нарсадан яхшироқдир. Бас, сизлар менга куч-қувват билан ёрдам берингиз, токи мен сизлар билан уларнинг ( Яъжуж ва маъжужнинг) ўртангизга бир тўсиқ (тўғон) бино қилай. Сизлар менга темир парчаларини келтирингиз, то (парчалари) иккала тоғ ёнбағирлари билан баробар бўлгач, (оловга) дам урингиз!”-деди. Бас, қачон у ( темир-терсакларни) оловга айлантиргач (эритгач) , деди: “Менга эритилган мис ҳам келтирингиз, токи унинг( темир парчаларининг) устидан қуяй! Ана, энди улар (Яъжуж ва маъжужлар) унинг ( тўсиқнинг) устига чиқишга ҳам, уни тешиб ўтишга ҳам қодир бўлмай қолишди. “Бу Раббим (томони)дан бўлмиш бир марҳаматдир. Энди, қачонки, Раббимнинг (Яъжуж ва Маъжуж чиқади, деб) ваъда қилган вақт келганида ( Қиёмат олдидан), Ўзи у(тўсиқ)ни теп-текис қилиб қўяр. Раббимнинг ваъдаси ҳақдир”, -деди у ”.
“ Қуръони Карим”да қиссаси берилган Искандар Зулқарнайн Аллоҳнинг ягоналигига иймон келтирган, солиҳ инсон бўлган. Алексанр Македонский ҳақида эса бу нарсалар тарихий манбаларда баён қилинмаган.
Энг қизиғи, Қуръонда айтилган, Яъжуж Маъжужлар ўтиб кетмаслиги учун икки тоғ ўртасига темирдан эритиб улкан девор қурдирган Искандар Зулқарнайннинг воқеаси ҳақиқатга яқин эканлигини араб олимлари аниқлашди. Бу тоғ Қирғизистонда экан, у жойни топиб боришганда, икки тоғ ўртасидаги ўша жойдаги тошларнинг асосий қисми темир ва бошқа моддалардан иборатлиги аниқланди. Нариги томон эса Хитой билан чегарадош.....Қиёматда тоғни тешиб ўтувчи Яъжуж маъжжуж қабиласи кимлиги ёлғиз Аллоҳимга аён....

ИСКАНДАР ЗУЛҚАРНАЙН ҲАҚИДА - 960933697208

Комментарии