Комментарии
- 29 сен 2023 06:34Туркий Дунё ТарихиВЧК.
- 29 сен 2023 11:17Фарида СафароваЭ авлоди билан куриб кетмайдими бу оккулоклар. Бир умр мусулмонларни кийнаб келишган.
- 30 сен 2023 09:37Akbarjon MamasidiqovПадарига лаънат ифлосларни эртага бундан баттар кийнок кутяпти уларни хам
- Фурқат ФарҳодовичКомментарий удалён.
- 15 окт 2023 20:09Dilafruzديلافروز MuhayminمُهَيمِنМан уларни беайб демайман, аммо бундай айблов га исботиз борми. Минг килмаса АЛЛОҲ нинг бандаси, эрта махшарда сизхам шуларга шерик бӯлиб колманг нотогри информация бериб. Яна узиз биласиз
- 15 окт 2023 20:28Фурқат Фарҳодович ответил Dilafruzديلافروز MuhayminمُهَيمِنТемур Малик оға келтирган аргументлар аниқлигига шубҳам йўқ
- 17 окт 2023 20:03Собир SobirЕзувчи Абдулла Кодирийни улдирилиши ,бир исбот.Халигача топилмаган,улдирилган жойи жарлик Тошкенда,лекин танаси ....
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Туркий Дунё Тарихи
СССРнинг илк хавфсизлик хизмати ҳисобланувчи ВЧКнинг даҳшатли қийноқ усуллари ҳақида
Собиқ совет республикалари махсус хитматлари "отаси" бўлмиш ВЧК (Всероссийская чрезвычайная комиссия)нинг жазо ва қийноқ чоралари жуда даҳшатлилиги билан инсоният тарихида қолган. Чека ходимлар СССРда 1918-1922 йилларда ӯтказилган "қизил террор"нинг асосий воситаси бўлиб, минглаб инсонлар ёстиғини қуритган.
Чекистларнинг энг даҳшатли қийноқ усулларидан бири қаҳратoн қишда айбдорни ялонғоч ҳолатда кўчага олиб чиқиб, токи у тириклайин музлаб қолгунига қадар устидан совуқ сув қуйиш эди. Яна бир усулда каламуш билан тўлдирилган қафас айбдор танасига ёпиштирилади ва қафасни иситила бошланади. Қафас исий борган сари жон талвасасидаги каламушлар ягона нажот бӯлган одам танасини тешиб ўтади. Бундай даҳшатли усулни айнан Чека ходимлари ўйлаб топганди.
Баьзи ҳудуларда ВЧК қурбонлари қўллари териси шилиниб тушгунга қадар қайноқ сувда қайнатилган. Шафқат нималигини билмаган чекистлар ҳатто қурбонлар бошини тасма билан қисиб, бош суякларни эзиб синдиришган.
ВЧК 1922-йили тугатилади, тўғрироғи номи ўзгартирилади. ВЧКдек ваколат эга бӯлмаган ва шафқатсиз қийноқ усулларини қўлламаган бўлса-да, кейинги совет хавфсизлик ташкилотлари ҳам, хусусан КГБ Чека услубида иш юритган. КГБнинг бўлимлари бўлган бугунги кундаги постсовет хавфсизлик хизматлари ҳам, айнан ВЧК давомчилари ҳисобланади.
Масалан ҳар йили 20-декабр куни, яъни ВЧК ташкил этилган кунда Владимир Путин собиқ совет давлатлари раҳбарларини Москвага йиғади. Россия махсус хизматлари ҳам ВЧК ташкил этилган кунни байрам сифатида нишонлайди. Ваҳоланки рус махсус хизматлари тарихи анча олдинроқ ташкил этилган оқ подшо махсус хизмати — Охрана билан бошланади. Аммо рус хизматлари айнан ВЧК ташкил этилган кунни уларнинг тарихи бошланиш нуқтаси деб билади.
Хуллас шунақа гаплар. Собиқ СССРни мақтайдиганлар бу тузум аслида нималар эвазига барпо қилинганини билишмайди.
• Суратда ВЧК асосчиси, шафқатсиз Феникс Дзержинский ва инқилоб доҳийси Владимир Ленин.