Ташриф Қоғози

Амирликда таниқли ишбилармон билан журналистлар учрашишди. Унга журналистлардан бири савол берди:
- Ҳаётингиздаги қизиқарли воқеалардан гапириб берсангиз.
Ишбилармон деди:
- "Бир куни кечаси юрагим сиқилди. Тоза ҳавода айланишни ҳоҳладим. Маҳаллада айланиб юриб масжиднинг очиқ эшигига кўзим тушди. Икки ракат намоз ўқишимдан мени нима тўсади?! Ичкарига кирдим. Ичкарида бир кишига кўзим тушди. У қўлларини очиб Аллоҳга дуо қилиб зорланар эди. Билдимки, унинг бошига ташвиш тушган. У киши дуосидан фориғ бўлгач унга дедим:
- "Билишимча бошингизга ташвиш тушган кўринади. Нима ташвишингиз бор?
У қарздор эканини айтди. Мен ундан қарзи қанча эканлигини сўрадим. Унинг қарзи тўрт минг экан. Мен чўнтагимдан тўрт минг чиқариб унга бердим. У жуда ҳам хурсанд бўлди ва менга ташаккурлар айтди. Сўнгра мен чўнтагимдан ташриф қоғози чиқариб унга бериб шундай дедим:
"Дўстим! Бу ерда менинг телефон рақамим, уй манзилим бор. Буни олинг. Қачон бирор бир нарсага эҳтиёж сезсангиз тараддудланмасдан уйимга бораверинг ёки телефон қилинг".
Бундан у хурсанд бўлади деб ўйлаган эдим. Унинг жавоби мени ҳайрон қолдирди. У менга шундай деди:
- "Йўқ эй биродирим! Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин. Бу ташриф қоғозига эҳтиёжим йўқ. Қачон бир нарсага ҳожатим тушса икки ракат намоз ўқиб ҳожатимни Аллоҳдан сўрайман. Аллоҳ менинг ҳожатимни худди ҳозиргидай раво қилади".

Ташриф Қоғози - 956283686044
ХИКОЯ...
Бир қишлоқда бутун оламга донғи кетган донишманд яшаркан. Ака-ука унинг ёнига келиб, шогирдликка олишини сўрашибди. Қария фақат бир кишини олиб қолишини айтибди ва ўспиринларни синамоқчи бўлибди. Мўйсафид ака-укаларнинг ҳар бирига биттадан топшириқ берибди. Улар эса, ўз навбатида, ўз топшириқларини сидқидилдан бажаришга киришибдилар. Бир оз вақт ўтгач, донишманд йигитларнинг ёнига келибди ва уйга сув олиб келишни сўрабди. Ака бирдан сакраб туриб, сувга кетибди. Ука эса биринчи топшириқни бажаришни давом эттирибди. Ака сувни олиб келиб, энди аввалги топшириғини бажаришга киришган экан, чол иккаласидан томни таъмирлашни илтимос қилибди. Ака сув тўла челакни қўйиб, томга чиқиб кетибди. Ука эса жойидан жилмабди. Яна бир муддатдан кейин айёр чол ака-укаларга ёғоч тўсиқни тузатишни буюрибди. Ака томдан тушиб, тўсиққа қараб кетибди. Қария яна томдан шикоят қилибди. Аканинг тили осилиб, кучсиз ерга ўтириб қолибди. Ука эса биринчи топшириғини тугатибди, кейин томга чиқиб, уни ҳам тузатибди. Донишманд мийиғида кулиб қўйибди. У шогирдликка укасини олиб қолибди ва ўз танловини шундай изоҳлабди:
- Сен мақсад сари интилишни ва ўз ҳаёт йўлингдаги муҳим жиҳатларни танлашни биласан. Аканг эса бошқаларда яхши таассурот қолдириш мақсадида барча ишга бирданига киришади, ўз кучи ва вақтини мақсадли тақсимлай олмайди.
Ташриф Қоғози - 956283686300

Комментарии

Комментариев нет.