Бой ва камбағалнинг ўғиллари бир мактабда ўқир эдилар. Тушликда бойнинг ўғли ҳолва, камбағалнинг ўғли қуруқ нон ер эди. Бир куни бойнинг ўғли деди:- Агар ҳолва ейишни хоҳласанг, менинг итим бўл.- Мен сенинг итингман.- Ит бўлсанг, ҳурмайсанми?Бечора ит бўлиб ҳургач, бойвачча бир бўлак ҳолва берди.У доим ит бўлиб ҳурар ва эвазига ҳолва оларди.Бу воқеага гувоҳ бўлган Шайх Шиблий дедилар:- Кўринглар, қаноатсизлик ва таъмагирлик кишининг бошига қандай савдоларни солади. Агар шу йигит қуруқ нонга қаноат қилиб, ҳолва тиламаса, ўзидек бир йигитнинг ити бўлмас эди.© "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари"
·٠•●♥️ ǫɪʟɪᴄʜʙᴇᴋ ♥️●•٠·
Нафс Томошаси
Бой ва камбағалнинг ўғиллари бир мактабда ўқир эдилар. Тушликда бойнинг ўғли ҳолва, камбағалнинг ўғли қуруқ нон ер эди. Бир куни бойнинг ўғли деди:
- Агар ҳолва ейишни хоҳласанг, менинг итим бўл.
- Мен сенинг итингман.
- Ит бўлсанг, ҳурмайсанми?
Бечора ит бўлиб ҳургач, бойвачча бир бўлак ҳолва берди.
У доим ит бўлиб ҳурар ва эвазига ҳолва оларди.
Бу воқеага гувоҳ бўлган Шайх Шиблий дедилар:
- Кўринглар, қаноатсизлик ва таъмагирлик кишининг бошига қандай савдоларни солади. Агар шу йигит қуруқ нонга қаноат қилиб, ҳолва тиламаса, ўзидек бир йигитнинг ити бўлмас эди.
© "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари"