Эр уйга кеч қайтса: "Кайси жононингизнинг олдидан келяпсиз?

" Эр уйга эрта қайтса: "Одамларнинг эри кечаю кундуз тиним билмайди, бу кишим эса..." Эр иш билан жуда банд бўлса: "Ижарачидан фарқингиз қолмади!" Эр кам пул топса: "Бу пулга мушук офтобга чиқмайди- ку!" Эр кўп пул топса: "Босар- тусарингизни билмай қолиб, а!" Эр кам ишлаб, кўп пул топса: "Нима, қароқчига эрга текканманми?" Эр кўп ишлаб, кам пул топса: "Шунчалик ҳам аҳмок бўладими одам?" Эр уй ишларига ёрдамлашмаса: "Мен бу уйда чўриманми?" Эр уй ишларига ёрдамлашса: "Тинчгина телевизорингизни томоша килинг, ишимга аралашмай". Эр гул совға қилишини билмаса: "Маданиятсиз, ўқимаган!" Эр гул совға қилса: "Шунинг пулига бир кило гўшт олсангиз, бир ҳафта ердик". Эр ширин гаплар билан эркаламаса: "Дугоналарим айтганди-я, ҳаммаси тўйгача деб..." Эр ширин сўзлар билан эркаласа: "Тинчликми, бунақа гапларни кимдан ўргандингиз?" Аёллар, шунақа тушуниб етиб бўлмайдиган бир мўжиза...

Комментарии