4 июн 2023
МЕН БАХОР ФАСЛИНИ ЁМОН КУРАМАН
Асли тугилганман бахор фаслида
Базибир одамлар шайтон назлида
Узгалардан кура фарким аслида
Мен бахор фаслини ёмон кураман
Шу фасл калбимга оловлар ёкган
Буйнимга армондан маржонлар токган
Шу келгач кузларим хижронга бокган
Мен бахор фаслини ёмон кураман
Бахор менга берди хам кайгу алам
Юзимдан кетмас кузлардаги нам
Нафратим кузгалар эслаб хали хам
Мен бахор фаслини ёмон кураман
Юракга армонлар солган шу фасл
Мени кийнаб рохат олган шу фасл
Юрагим уришдан толган шу фасл
Мен бахор фаслини ёмон кураман
Кани кишдан кейин келсайди тез ёз
Танам хам юрагим урар эди соз
Айбимни айтмасдан уч олар хануз
Мен бахор фаслини ёмон кураман
Шеьр муаллифи
КОБИЛЖОН СОЛИЕВ
Гохида коламан хаёлга толиб
Армонлар бахтимни устидан голиб
Шу армон багримга утларни солиб
Октября ойини ёмон кураман
Киш калбдан армонни аямай кувди
Бахор ёмгирлари юрагим ювди
Ёзда юрак севги нелигин туйди
Куз эса армонни кучоклаб суйди
Куз келгач юрагим огриниб колар
Армондан безор у чарчаган толар
Рахм килмай танамга кийноклар солар
Октябр ойини ёмон кураман
Юзларим юзлардек кулолмайди хеч
Сузларим сузларин сузлолмайди хеч
Шу ойни кузларим куролмайди хеч
Октябр ойини ёмон кураман
Куз фасли хазонин аямай тукар
Суякдан танамни аямай сукар
Магрур бу бошимни аямай букар
Октябр ойини ёмон кураман
Кимга кандай билмайман
Билишни истамайман
Мен фикримдан кайтмайман
Октябр ойини ёмон кураман
Шеьр муаллифи
КОБИЛЖОН СОЛИЕВ