​​Онажоним дуоси!

Тушса бошимга кулфат.
Кетса қўлимдан омад.
Қўллаб турар то абад.
Онажоним дуоси...!
Суянчиғим қоямдир.
Офтобларда соямдир.
Миннати йўқ онамдир
Куч бағишлар нидоси.
Мехрибоним дуоси...!
Минг бир офат кўрса ҳам.
Йиғласа ҳам кулса ҳам.
Йўқчиликда бўлса хам
Қўл очиб дейди болам.
Онажоним дуоси...!
Оёғи ости жаннат.
Дуолари минг ҳикмат.
Бошимдаги тож химмат
Жаранглайди садоси.
Онажоним дуоси...!!!

Комментарии