Заргарликни расмий қилиш: имкониятми ёки янги тўсиқ?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Заргарлар бугун икки ўт орасида қолган: ё рўзғорини деб соялар остида ишлайди ёки расмийлашиб, қоғозбозликка ботади. Эндиликда давлат улар учун ҳам эшик очмоқда. Лекин бу эшик тинч меҳнат эшигими ёки яна бир назорат турими?
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда заргарлик соҳасини “соя”дан чиқариш, миллий брендлар яратиш ва ички ҳамда ташқи бозордаги рақобатбардошликни ошириш бўйича янги чора-тадбирлар эълон қилинди. Қайд этилишича, 2024 йилда заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 200 миллион доллардан ошган, экспорт эса 92 миллион долларни ташкил этган. Шунга қарамай, йилига 100 тонна олтин қазиб олинаётганига қарамай, салоҳиятнинг фақат 10 фоизи ишга солинмоқда. Соҳадаги "хуфиёна" иқтисодиётнинг улуши юқори экани қайд этилди: йилига 600 миллион долларлик тилла буюмлар норасмий бозорда айланади. Энди якка тадбиркорларга ҳам тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади. Норасмий расталар қонунийлаштирилади. Четдан мутахассис олиб келиш харажатининг 2,5 минг долларгача қисми камида 5 нафар шогирд чиқариш шарти билан қоплаб берилади. Нуфузли брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг дизайни ва қолипини олиб келиш харажатининг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади. ( xabar.uz )
Ҳукуматнинг заргарлик соҳасига эътибор бераётгани ортида бир қанча сабаблари бор. Буни қуйида тушуниб оламиз.
Норасмий ҳунармандлар ким бўлади?
600 миллион долларлик норасмий заргарлик бозори – бугун кўпчилик маҳаллий ҳунармандлар учун тирикчилик. Улар кўпинча отасидан қолган ҳунар билан уйда ишлайди, ўзининг аниқ мижози бор. Ҳозир бу одамлар расман ҳунарманд эмас, лекин ҳам ички бозор, ҳам сайёҳлар орқали иқтисодга фойда бериб келаётганди. Эндиликда “қонунлаштириш” деб, улардан етказиб бериш занжирига мослашиш, онлайн ҳисоб-китоб юритиш, текширувчилар билан ишлаш, тўлов қилиш, лицензия олиш талаб қилиняпти. Бу эса кўпчилик учун оғир. Ҳатто баъзилар бутунлай ишини ташлаб қўйиши ҳам мумкин.
“Миллий бренд” – халқ ҳунарини корпоратив савдога айлантириш
“Миллий бренд” дегани халқ ҳунарини катта сармоядорларга жимжимадор логотиплар орқали сотишдир. Агар ҳунарнинг қадр-қиммати сақланмаса, бренд фақат тижорат, халқ эса фақат ишчи кучи бўлади. Яъни асосий даромад йирик сармоядорлар қўлига ўтиб кетади. Бу индустриаллашган, корпоратив тизим. Шунинг учун “миллий бренд”лар халқ ҳунармандчилиги эмас, балки йирик сармоядорлар қўлидаги бизнес қуролига айланиб кетади.
“Қоплаб берилади” деган ваъда қанчалик реал?
Ҳукумат маълумотларига кўра, хориждан мутахассис олиб келиш учун 2,5 минг доллар, бренд дизайни учун 30 минг доллар, заргарлик ускуналарини олиб киришда эса божхона имтиёзлари ажратилади. Аммо бу маблағлар барча усталар учун эмас. Фақат белгиланган талабларга жавоб берадиганлари учун холос. Масалан, камида 5 та шогирд тайёрлаётган ёки аллақачон катта устахонага эга бўлганларгина бу имтиёзлардан фойдалана олади. Қолган заргарлар эса фақат янги мажбуриятлар – ҳисобот, лицензия, солиқ, текширув билан юзма-юз келади.
Яна бир муҳим савол – президент йиғилишда айтган шундай гап:
“Юртимизда йилига 100 тонна олтин қазиб олинади, лекин салоҳиятнинг фақат 10 фоизи ишга солиняпти”.
Президент Мирзиёев “100 тонна олтин” деб гапирди, лекин бу олтинлар қаерга кетяпти, уни кимлар назорат қиляпти, ҳисоб-китоби нима бўляпти – булар ҳақида лом-мим демади. Бироқ ҳукумат халқ ичида 600 миллион долларлик заргарлик бозори, унинг тили билан айтганда “қора бозор”да қанча пул айланаётганини ҳисоблаб чиқишга улгурибди. Буни қаранг, ўзбек режими ўз халқига тегишли бойлик борасида ҳисоб бермас экану, бироқ одамлар ўзларини иш билан таъминлаётган, тирикчилик ўтказаётган “қора бозор”нинг ҳисобини сўрашга уялмаяпти.
2023 йилда Ўзбекистон 8,1 миллиард долларлик, 2024 йилнинг тўрт ойида эса 3,42 миллиард долларлик олтин экспорт қилган.. Экспорт Швейцария, Британия, БАА, Хитой ва Россияга амалга оширилган. ( swissinfo.ch )
Бу давлатларда, айниқса Швейцарияда бу олтин қайта ишланиш имкониятлари мавжуд, яъни ювелир буюм, тиббиёт, саноат учун. Демак, биз хомашёни сотяпмиз, улар эса ундан юқори технологияли маҳсулот ясаб, қўшимча қиймат ҳосил қиляпти ва яна пул топяпти. Swissinfo.ch маълумотига кўра, Швейцария 2023 йилда Ўзбекистондан 100 тонна олтин импорт қилган. Шунинг 30 тоннаси Британия орқали ўтган. Демак, бу бозор жуда шубҳали бўлиб, ёпиқ йўллар, сиёсий элита назоратидаги схемалар бор.
OEC таҳлилларига кўра, 2023 йилда олтин экспорти 11,2 миллиард долларни ташкил қилган. Аммо бу рақам расмий ишлаб чиқариш ҳажмига мос келмайди.
Халқ қўлидаги тиллага келганда давлат жуда ҳушёр: “Ярим миллиард долларлик тилла айланяпти!” деб, назоратни кучайтирмоқчи. Лекин мусулмонлар мулки бўлган 100 тонна олтиннинг тақдири ҳақида эса сукут сақламоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “заргарликни соядан чиқариш” деган гап ортида ривож эмас, балки жон сақлаб келаётган минглаб халқ усталари учун навбатдаги синов турибди.
Кеча уйида тинчгина олтин ишлаб, фарзандини боқаётган уста бугун “очиқ бозор”, “лицензия”, “патент”, “солиқ” ва “назорат” деган босқичларга мажбурий равишда киритилмоқда. Бу жараённи “ривожланиш” деб таърифлашса-да, аслида бу маҳаллий ҳунарнинг яшаш имкониятини камайтиришдир.
Таассуфки, тарих доим шуни кўрсатган: давлат тижоратлаштиришга киришса, биринчи жабр кўрувчи – оддий меҳнаткаш бўлади. Қўлида расмий ҳужжати йўқ, лекин санъат даражасида зийнат тайёрлаётган халқ усталари янги бозор талабларига мослаша олмаса, ҳунаридан айрилиб, ишсизга айланади. Ҳақиқий ривож мақсад қилинса, аввало ҳунар эгасига шароит яратилиши ва уни қўллаб-қувватлаш керак бўларди. Бироқ амалда кўрилаётган нарса – назорат ва давлат даромади учун тузилган тизимдир.
Бу муаммонинг ягона сабаби капиталистик демократиянинг татбиқ этилишидир. Бу тузумда давлат сиёсати халққа ғамхўрлик қилиш принципига эмас, “ким пул топса – ундан солиқ олиш” тамойилига асосланади.
Исломда эса давлат солиқ йиғишни мақсад эмас, эҳтиёж учун восита деб қарайди. Солиқ сиёсатининг асоси – одамларни қийнамай, фақат керакли даражада йиғишдир. Имом Абу Юсуф (Абу Ҳанифанинг шогирди) “Ал-Харож” номли асарида айтади: “Солиқ зулм воситасига айланмаслиги шарт. Агар у оммавий тиқинчилик ёки усталарнинг ишсиз қолишига олиб келса, бидъат саналади”.
Яъни Исломда тўлов турларини инсон эмас, Аллоҳ белгилайди ва тўловлар асосан қодир, бой инсонлардан олинади. Масалан, закот даромади шариат белгилаган нисобга етган инсонлардан бир йилда бир маротаба олинадиган солиқдир. Даромади нисобга етмаганларга эса ҳеч қандай тўлов мажбурияти юкланмайди. Демак, инсон заргарлик ёки ҳунармандчиликнинг бошқа тури билан шуғулланишидан қатъий назар, давлат унинг даромадига кўз тикмайди. Аксинча, уларга шарт-шароитлар яратиб беради.
Масалан, Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида ҳунармандларга махсус ерлар ва бозорда жойлар ажратиб берилган. Давлат уларнинг ишига сурункали равишда аралашмаган, фақат ривожланишга ҳалақит қилувчи ҳолатлар назорат қилинган. Аллоҳ таоло дейди:
يُرِيدُ ٱللَّهُ بِكُمُ ٱلۡيُسۡرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ ٱلۡعُسۡرَ
– “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”. (Бақара:185)
Энди олтин масаласига келсак, капитализмда бу қимматли металл товарга айлантирилди. Ҳолбуки, Исломда олтин ва кумуш асосий пул бирликлари (динор ва дирҳам) сифатида қаралади ва тарихда ҳам шундай бўлган. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Вақт келади: инсонларга (ҳақиқатдан) фақат динор ва дирҳамгина фойда беради”. (Имам Аҳмад, Муснад, ҳасан ҳадис) Яқинда тикланажак иккинчи рошид Халифалик давлатида олтин ва кумуш шариатга мувофиқ яна пул бирлиги мақомига қайтарилади иншаАллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
15.06.2025й

Комментарии

Комментариев нет.