Билинмас сира унинг ҳеч камиҲузурли бўлар сенла кечган дамларҚувват олиб яшайман мен ҳамТаъсир этмас аёз — саратонҲар ёним бўлар гулу—гулистонДунё бўлиб ишқдан бир бўстонШодмон бўлиб яшайман мен ҳамКулгуларинг жоним роҳати азалНозу —ишва, карашманг ғазалЙўқ мен учун, йўқ сендан гўзалСен малак, мен шоҳ бўп ёнингдаИнжиқлигинг эркалигингданҚайсарлигинг шаддодлигингданАйлонай сени бир сўзлигингданҲам қора қош, оҳу кўзингдан***Унутиб қўйибман кулгуларингниҚўйибман унутиб сўзлашларингСир ҳамон нени ўйлашларинг?Не ниятинг, нада мақсадингМен кўзлаб юрибман чўққиниМақсудим муродим ўқиниЕтказ табиат, борлиқ ўзиниОчгил дейман қалбим кўзиниУ бирлан забт этай дилларШодлансин очилиб гулларЯйраб —қувнаб яшаб дўстларБитиб кетган каму —кўстлар****Кеча сева бошладим, бугун эсаЯна бошладим янгитдан бошқаБеҳаёдан безибман шунча, эҳЯширганим ошкор қилар уҚўймас тилим ҳатто сўзлашгаГўё мен омига у доно биттаАрзимасманми ё севса?Ахир яшаш маззаку севгидаСевгида очилар гул ғунчаларБитилар ашъор муждаларСевгида ёшарар ҳатто қарияларМунча яхшисан, мунча севги—яБағрим очдим, кел бағринг оч
Иброхим Ризо
Ёнимда бўлсанг бекор дунё ғами
Билинмас сира унинг ҳеч ками
Ҳузурли бўлар сенла кечган дамлар
Қувват олиб яшайман мен ҳам
Таъсир этмас аёз — саратон
Ҳар ёним бўлар гулу—гулистон
Дунё бўлиб ишқдан бир бўстон
Шодмон бўлиб яшайман мен ҳам
Кулгуларинг жоним роҳати азал
Нозу —ишва, карашманг ғазал
Йўқ мен учун, йўқ сендан гўзал
Сен малак, мен шоҳ бўп ёнингда
Инжиқлигинг эркалигингдан
Қайсарлигинг шаддодлигингдан
Айлонай сени бир сўзлигингдан
Ҳам қора қош, оҳу кўзингдан
***
Унутиб қўйибман кулгуларингни
Қўйибман унутиб сўзлашларинг
Сир ҳамон нени ўйлашларинг?
Не ниятинг, нада мақсадинг
Мен кўзлаб юрибман чўққини
Мақсудим муродим ўқини
Етказ табиат, борлиқ ўзини
Очгил дейман қалбим кўзини
У бирлан забт этай диллар
Шодлансин очилиб гуллар
Яйраб —қувнаб яшаб дўстлар
Битиб кетган каму —кўстлар
****
Кеча сева бошладим, бугун эса
Яна бошладим янгитдан бошқа
Беҳаёдан безибман шунча, эҳ
Яширганим ошкор қилар у
Қўймас тилим ҳатто сўзлашга
Гўё мен омига у доно битта
Арзимасманми ё севса?
Ахир яшаш маззаку севгида
Севгида очилар гул ғунчалар
Битилар ашъор муждалар
Севгида ёшарар ҳатто қариялар
Мунча яхшисан, мунча севги—я
Бағрим очдим, кел бағринг оч