Қайтар дунё

💫_Ўғлинг бўлса ўғрининг
💫_Хеч устидан кулмагин
💫_Қизинг бўлса фохишани
💫_Сира мазах қилмагин
💫_Гадо кўрсанг кўчада
💫_Уриб тепиб ўтмагин
💫_Соқовга савол бериб
💫_Кулиб жавоб кутмагин
💫_Гарангни карсан дема
💫_Жиннига тош отмагин
💫_Қайтар дунё қайтармиш
💫_Бу гунохга ботмагин
💫_Йиғлаб юрган бечоранинг
💫_Кимдир кулса изидан
💫_Ўзига хам қайтади
💫_Ўғли ё қизидан
💫_Яхшилиқ қил дилдан қил
💫_Йўл бермагин миннатга
💫_Кибрли мақтанчоқлар
💫_Кирмас экан жаннатга
💫_Бировни кийимига қараб
💫_Ўзингча берма бахо
💫_Шароити шундайдир
💫_Балки ўзи бебахо
💫_Сени яратган Aллох
💫_Уларнинг хам худоси
💫_Етти осмонга етар
💫_Мазлумларнинг дуоси.

Комментарии