🍃_Юр ватанга қайтамиз

дўстим.
🍃_Уйга олма анор пишибди.
🍃_Битмас экан ҳеч каму
кўстим.
🍃_Ўзга юртга аёз тушибди.
🍃_Нилуфарни бўйи етибди.
🍃_Кўпайибди ташвишу ўйи.
🍃_Келаси ой эканмиш тўйи.
🍃_Юр Ватанга қайтамиз
дўстим.
🍃_Шунча ризқинг топганинг
етар.
🍃_Ташвишларинг нарироқ
итар.
🍃_Эрсиз уйда барака кетар.
🍃_Юр Ватанга қайтамиз
дустим.

🍃_Яна бироз ишлайман дема.
🍃_Яна бир йил қишлайман
дема.
🍃_Мен кетсам сен ич этинг ема.
🍃_Юр Ватанга қайтамиз
дўстим.
🍃_Кўнгил ипин тугиб кетмасин.
🍃_Бошгинангни эгиб кетмасин.
🍃_Севган қизинг тегиб
кетмасин.
🍃_Юр Ватанга қайтамиз
дўстим.
🍃_Қийнар Юртинг согинчи
ёмон.
🍃_Ер агдариб чопамиз кетмон.
🍃_Уйда кутар 0нанг ёпган нон.
🍃_Юр Ватанга қайтамиз
дўстим.
🍃_Бизни юртда одамлар аҳил.
🍃_Совғаларни олиб хилма хил.
🍃_Яқинлашиб қолди янги йил.
🍃_Юр Ватанга қайтамиз
дўстим.
🍃_Болдан тотли ўрик гилоси.
🍃_Бизнинг Ватан юртлар
аълоси.
🍃_Мусофирни битсин савдоси.
🍃_Юр Ватанга қайтамиз
дустим.
🍃_Ҳур Ватанга қайтамиз
дўстим.
🍃_Мусофирдаги
юртдошларимизни узинг
панохингда асра Аллоҳим..!_💚💚💚

Комментарии