21 окт 2017

СИНОВДАГИ ЭРКАК

1-Қисм
Нигора дугоналари билан "Гап" ўйнадию, боши балога қолди. Ҳар ойда бир марта бўладиган бу йиғинда дугоналари шундай теша тегмаган гапларни гапиршардики, аёлнинг ҳуши бошидан учай дерди. Айниқса, эркакларнинг бефаволиги, хиёнаткорлиги ва бегона аёлларга ўчлиги гапнинг асосий мавзусига айланар эди.
– Менинг эрим дўконга сигарет олишга чиқса ҳам, ҳеч бўлмаса, битта аёлни тузоғига илинтириб қайтади, - дерди доим эрининг хиёнатларидан оҳ-воҳ қилиб юрадиган Фарида.
– Менинг эрим эса балконда шунчаки кўчани томоша қилиб турса ҳам, бирорта аёлни нигоҳи билан асир эта олади, – унга жўр бўлди Насима.
Нигора эса:
– Йўғ-е, бўлиши мумкин эмас, – дея ҳайратланганча бир у дугонасининг, бир бу дугонасининг оғзига анқайиб ўтирарди.
– Нима, сенинг эринг фариштами, бунча оғзингни очасан? – деди бир куни Гуноза Нигоранинг ажабланишдан энсаси қотиб, – Аёлларга ҳечам қарамайдими?
– Шундай деса ҳам бўлади. Чунки у киши жуда тартиб–интизомли, ишдан бошқасини билмайдиган одам, – мақтанди Нигора.
– Вой, ўлиб қоламан хозир, ишдан бошқасини билмас эмиш? – уни масхаралади Гулноза. – Билсанг, бу дунёда аёлларга қизиқмайдиган эркакнинг ўзи йўқ, дугонажон. Кўзингни каттароқ оч!
– Сен шундай деб ўйлайсан. Лекин ҳамма эркаклар ҳам бир хил эмас.
– Гаров ўйнаймизми? – гапини исботлагиси келди, шекилли, қизишиб кетганидан Нигорага шартта қўлини чўзди Гулноза.
– Мен эрингни шесть кунда "ўраб" ташлайман.
– Ўраб бўпсан!
– Қўл ташла!
– Нимадан гаров ўйнаймиз?
– Хоҳлаган нарсангдан.
Нигора билан Гулнозанинг келишувига бошқа дугоналар ҳам қизиқиб қолишди.
– Энг қиммат кўйлакдан ўйнанглар, – деди улардан бири.
– Йўқ, битта зиёфатдан бўлсин, биз ҳам қуруқ қолмайлик, – деди еб-ичишни яхши кўрадиган хўппа семиз Зулфира.
Хуллас, икки дугона ўша кунги гапда Нигоранинг эрини бир хафтада ўраш ҳақида гаров боғлашди.
– Эрингнинг телефон рақамини бер, – деди Гулноза ишга астойдил киришиб.
Нигора унга кула-кула рақам айтди.
– Лекин ҳозирдан ютқаздим деявер, барибир, ўролмайсан.
– Эринг тузоғимда.
– Бир умр қучоғимда де, – дея Гуноранинг гапига кифоя қилди Холида.
– Бир ойдан сўнг сизларга натижасини батафсил айтиб бераман, – дея ўрнидан турди Гулноза.
Шу билан ўша кунги гапга нуқта қўйилди. Ҳамма уй-уйига тарқалди
– Бугун менга қўнғироқ қилганмидинг? – деди кечқурун ишдан келган эри Нигорага.
– Йўқ, нимайди?
– Мажлисдалигимда икки, уч мартa нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлибди.
Бугун гапга бораман, дегандинг. Мабодо телефонинг ўчиб қолган бўлса, бирорта ўртоғингникидан қилдингмикан, деб ўйлабман.
“Гулноза ишни бошлабди” , дея мийиғида кулиб қўйди Нигора.
– Йўқ, мен қўнғироқ қилмадим, – деди сўнг ўзини бепарво кўрсатиб. Эри ҳеч нарса демади. Ўша куни кечки пайт ҳам эрининг телефони бир неча марта жиринглади.
– Яна ўша рақамдан, – деди у ҳайрон бўлиб, – ало, десам жавоб бермаяпти, қизиқ, ким бўлди экан бу?
– Бирортаси ҳазиллашаётгандир – деди Нигора нима дейишини билмай.
– Мен билан бундай ҳазил қиладиган танишим йўқ эди.
Шундан сўнг эри бир-икки кун асабийлашиб юрдию, сўнг хотиржам, аниқроғи, ҳардамхаёл бўлиб қолди. Энди унинг қўл телфони тез–тез жирингламас, аммо аҳён аҳёнда тинг– тинглаб хабар келиб турарди. Энг қизиғи, эри бу хабарларни ётоқхона ёки ваннахонага кириб, бекитиб ўқирд. “Тузоққа илиняптими, нима бало? Ҳали гаровда ютқазмасайдим” дея, ичига ғулғула тушди Нигоранинг. Ва бир куни билдирмай, эрининг телефонидаги хабарларни ўқимоқчи бўлди. Аммо эри телефонини қулфлаб қўйган экан, очолмади.
Телефонингизни бериб туринг, қўнғироқ қилиб олай, деди атайлаб.
Билардики, қўнғироқ қилиш учун қулфни очиш керак. Эри уни очиб берса, хабарларни ўқиш имкони топилади.
Ўзингникичи? деди эри телефонини бергиси келмай.
Пули тугабди.
Меники ҳам тугаган.
Хасислик қиляпсизми? астойдил жаҳли чиқанди Нигоранинг.
Йўқ, ростдан ҳам пули тугаган, деде эри нигоҳини ундан олиб қочиб. Ордона қолсин, Нигора шундай деб нариги хонага чиқиб кетди ва бироз вақт ўтиб, секингина Гулнозага қўнғироқ қилди. Аммо унинг рақами банд экан. Қайта-қайта терди, барибир, банд тушаверди. “Оббо, ким билан ғийбат

Комментарии