Шайтон сари юрганлар,

Нафсига дил бурганлар,
Охири дод жаҳаннам!...
Никоҳсиз ишқ қурганлар.
Беномус ўлган виждон,
Икки юз сохта иймон,
Афсус номи мусулмон,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.
Зино қарз қўрқмайдими,
Аёл қизин ўйлайдими,
Ҳақиқатни кўрмайдими,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.
Қаҳҳор кўриб турарку,
Синов дунё тугарку,
Касофати урарку,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.
Қалбдан кетган қаноат,
Жаҳолат йўл хиёнат,
Кечирилмас жиноят,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.
Ҳалол ҳаром билмаслар,
Тақво вафо қилмаслар,
Пок номига кирмаслар,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.
Қўйгин адашма одам,
Ёзилмоқда ҳар қадам,
Тавбага шошгин ҳар дам,
Никоҳсиз ишқ қурганлар.
Ўзин ўтга урганлар.
Муҳаммадрасул Новқатий.

Комментарии

Комментариев нет.