Тоҳир Малик — Ҳамзат, — деди Тенгиз унга жавобан, — сен ҳеч қачон одамларга, айниқса, бунақаларга ачинма. Бу одам ким бўлган, биласан-а? Совхоз директори! Бу ерда сен билан менга ялиниб юрибди. Амал отида керилиб, давр сураётган дамларида бизни одам ўрнида кўрармиди? Бу хунаса бошқаларни эшшакдай ишлатиб, ўзи маишатини суриб юрган. Ана энди меҳнат нима, азоб нима билиб қўйсин. — У чидолмайди, ўлиб қолади, — деди Нуриддин. — Қўявер, ўлса ҳам меҳнат билан ўлсин. Сен дарахт кесиш бошлангунига қадар менинг ёнимда юра турасан. Аммо бир нарсани унутма: мен билан бўлганингда кўзинг кўр, қулоғинг кар бўлади. Кўрганингни кўрдим демайсан, эшитганингни эшитдим демайсан. Нуриддин бу буйруққа итоат этди. Бу итоати билан ўғрилар оламига дастлабки қадам қўйганини ўзи ҳам сезмай қолди. Шу пайтгача ўғрилар сиртмоғига бўйин бермай келаётган эди. Тенгиз кўзга кўринмас сиртмоғини усталик билан ташлади. Ўша куни «политбюро» тўпланди. Ҳал қилинадиган аниқ масала йўқ эди. Шу боис «чефир» чой ичиб, қарта ўйнаб гаплашиб ўтиришди. Қўтос ҳам, Кошак ҳам, бошқалар ҳам хизматдаги Нуриддинга қараб-қараб қўйишарди. Кошак неч-та уйни босганию қанча одамни асфаласофилинга жўнатганини айтаётганида Тенгиз унинг гапини бўлди: — Кошак, биз бу гапларни биламиз. Агар Ҳамзатни қойил қолдирмоқчи бўлсанг, янглишасан. Ҳамзат Афғонда ўлдирган одамларни сен саноғига ета олмайсан. Кошак «шунақами?» дегандай Нуриддинга зимдан қараб қўйди. Тенгиз айтмаса ҳам Нуриддиннинг кимлиги, очиқликда нима қилгани бу ердагиларнинг ҳаммасига аён эди. Бу чойхўрлик, бу хизмат бўлажак ўғри билан «яқинроқ танишиш» мақсадида уюштирилганди. «Политбюро» аъзоларига Нуриддин маъқул келди. Унга қарши эътироз билдирилмади. Тарқалиш пайтида Кошак: — Унинг тарбиясини Қўтосга бер, — деб талаб қилди. — Ҳозир эмас, — деди Тенгиз, — Бу бола эгар урилмаган асов от. Ҳуркиб кетади. Уни ўзим эгарлаб, жиловлаб бераман. Ана ундан кейин Қўтоснинг қўлига тутқизаман. Нуриддин Бифштексни ўлдиргач, қамоқ лагерида ўзига нисбатан муносабат ўзгарганини сезди. «Полит-бюро» мажлисидан сўнг эса, лагер бошлиқлари ҳам унга юмшоқроқ муомала қила бошладилар. Ана шунда Нуриддин «буларга боғланиб тўғри қилдимми?» деб ўйланди. Булардан узоқлашишнинг турли йўлларини излади. У фаҳми етган, билган барча йўлларнинг боши берк эди. «Фақат ўлимгина булардан қутқариши мумкин», деган тўхтамга келди. Гарчи қамоқ лагерида эркинроқ юришга шароит яратилган бўлса-да, у руҳини қафасдан бўшата олмас эди. У Бифштексдан зўрроқлари билан ҳам олишмоғи мумкин, аммо ўзини ўзи енга олмас эди. «Исмингиз нима, отахон?» деб сўраганида кулимсираб туриб «Дарбадар» деган ўша қарияни қутқариб юборолмагани учун ўзини ўзи то ўлгунича лаънатласа керак. Тайёргарлик машқлари даврида аскарлар орасида «Афғонга ташлашар экан», деган миш- миш юрарди. Бировлар қўрқиб, нажот истаб уйларига хатлар ёзсалар, бошқалар «байналминал бурч»ни бажариш, қаҳрамонлик кўрсатиш илинжида жанггоҳга ошиқарди. Баъзи йигитлар эса, «Афғондан қайтганлар иститутларга имтиҳонсиз қабул қилинар экан», деб умид қилишарди. Институтларга кириш учун Афғондан тирик ҳолда қайтиш лозимлигини эса ўйлашмас эди. Ҳар куни ўнлаб қора темир тобутлар селининг оқиб келаётганини улар билмасдилар. Нуриддин эса, «Нима бўлса, пешонамдан кўрдим», деб ўзини тақдир ёзуғи ихтиёрига берган эди. У жанг-гоҳда етти ухлаб тушида кўрмаган фожиаларга дуч келди. Дастлаб «бу ваҳшийликларни кўравериб жинни бўлиб қолсам керак», деб ўйлади. Йўқ, ақлдан озмади, аксинча, дийдаси қотиб борди. У афғонларнинг нима учун урушаётганини тушунмас эди. Унинг учун бир нарса аниқ — қаршисидаги душман! Сен отмасанг, у сени ўлдиради. Чунки у учун сен душмансан! Бу дунё-да яшаб қолмоқ учун ҳам қаршингдагини ўлдиришинг шарт. «Байналминал бурч», «Афғонистон озодлиги», деган тушунчалар мингинчи даражадаги масала эди. АжалМурдалар гапирмайдилар (қисса). Тоҳир Малик ўқлари ёғилиб, фақат ўз жонинг кўзга кўриниб турган онда фақат ақлдан озган одамгина бундай бурч ҳақида ўйлаши мумкин. «Қаршимдаги душман эмас, мусулмон биродарларим. Ўз уйини, молу жонини ҳимоя қилган одам нима учун душман бўлар экан?» деган тушунча ҳам Нуриддинга ёт эди. Қадимда Хуросон деб аталмиш бу юртни боболар бир томондан инглиз, шимолдан эса ўрус ҳамласидан ҳимоя қилиб жон берганларини ҳам билмас эди. Ўрусга қарши жиҳодда жон берганларнинг авлодлари энди ўрусга шерик бўлиб жон олса... Боболар ўрусга Хуросонни бермаган эдилар. Ўрус Термиз билан Кўшкдан нари ўта олмаганди. Нуриддин буларни ҳам билмас эди. Билганда-чи? Билганда нима қила олар эди? «Боболарим юртига қараб ўқ отмайман» деса, «Майли ука, сиз уйингизга қайта қолинг, бу ёғини ўзимиз эплаштирамиз», дейишармиди? Бе, инсоф қилишса «хизматдан бўйин товлаш» деб қамашарди. Раҳм қилишмаса шартта отиб ташлашарди — вассалом! Нуриддин ўзини Дарбадар деб атаган қария билан учрагунича ақлсиз гўдак каби эди. Дарбадар отилганидан бери орадан тўрт йилдан ошиқроқ вақт ўтди. Қарияни отиш учун беш киши чиқишди. «Отилсин!» деб буйруқ берилди. У ҳам беихтиёр тепкини босди. Мўлжалга олмади. Балки ўқи хато кетгандир, қарияга тегмагандир? Ўқ отилмай туриб қария унга қараб жилмайиб қўйди. Нега жилмайди экан? «Мен Ватаннинг бир бўлагиман, сен Ватанга қараб ўқ узмайсан, а?» демоқчи бўлдими? Ё «Ана, айтмовмидим, қул бўлганинг учун ҳам буларга қўшилиб чиқдинг», демоқчимиди? Нуриддин бу жилмайишнинг маъносини уқишга кўп ҳаракат қилди. Бироқ, тайин бир хулосага кела олмади. Бадани ўқлардан илма-тешик бўлган Дарбадар кўкрагини чангаллаб, яна Нуриддинга тикилди. Бу сафар жилмаймади. Йўқ, йўқ, кўзлари бир нуқтада қотди: ўткир нигоҳига савол аломати муҳрланди. Нуриддин бу қарашнинг маъносини ҳам уқмади. Ўша фожеадан кейинги тунлар Нуриддин учун беҳаловат, азобли тунларга айланди. Дарбадар ўша савол аломати муҳрланган нигоҳи билан ҳар тун уни таъқиб этадиган бўлди. Асирлар сақланадиган ҳибсхонада Дарбадардан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Нуриддин ҳибсхонани қўриқлаш учун навбатни қабул қилганида бундан кейинги ҳаёти алғов-далғов бўлиб кетишини ўйламаган ҳам эди. Аввалига «гапириш мумкин эмас», деб огоҳлантирди. Дарбадар «Сен гапирма, эшит», деб сўзлайверди. Худди тарих ўқитувчиси дарс ўтаётгандек эди. «Ўша суҳбатдан сўнг йигитнинг онги ўзгарди, ватанпарварга айланди», десак лофга ўрин берган бўламиз. Ватанни бир мартагина бўлса ҳам кўришга зор кўзлар жон таслим қилинганидан сўнг ҳам юмулма-ган эди. Ана шу кўзлар тунлари Нуриддинни уйғотарди... «Қўлингни узат, бўтам, қўрқма, кафтингни бир ҳидлай, ундан Ватан ҳиди келса ажаб эмас. Имконим бўлса эди, сени бир қучар эдим. Ахир сен Ватанимнинг бир заррасисан. Мен ҳам бир бўлагиман. Тақдир ўйинини қарагина — Ватан иккига айрилмиш — бири қафасда, бири эса, қулликда». «Мен қул эмасман». «Қулсан, бўтам, қулсан. Кўзлари юмуқ қулсан. Ақли муҳрланган қулсан. Кўзларинг очиқ бўлса эди, озодлик сари юрган бўлар эдинг. Ақлинг қулфлари бузилса эди, кишанларни уриб синдирар эдинг». «Кишан? Йўқ, бизда кишан... «О, кўнгил, сен бунчалар нега Кишанлар билан дўстлашдинг, На фарёдинг на додинг бор...» Бўтам, сен бу сатрларни билармисан? Чўлпонни эшитганинг борми?» «Чўлпон? Ким у?» «О, миллат, бахти қаро миллат! Сени зулматдан ёруғликка олиб чиқувчи авлод шуларми эди?» «Гапларингизни тушунмаяпман?»Мурдалар гапирмайдилар (қисса). Тоҳир Малик «Ватан надир? Миллат надир? Эрк надир? Англармисан ўзинг? «Кулган бошқалардир, йиғлаган менман... Ҳайвон қаторида саналган менман...» О, миллат ҳолинг на бўлар энди» «Ота, бирон ерингиз оғримаяптими? Касал эмасмисиз?» «Мен соғман, бўтам, миллатим хастадир. Мен бугунми, эртами ўлимимни топарман. Оқибат бу ёруғ дунёга сиғмай қоларман. Ватан соғинчи билан тепаётган юрагимга биттагина ўқ кифоя. Ватанни бир мартагина кўрмоқ умидимни ўзим билан туфроққа олиб кетурман». «Ватан, Ватан, дейсиз? Ватанда турибсиз-ку?» «Бир жиҳатдан гапинг тўғри, бўтам. Бу Хуросон — боболаримиз Ватани. Бизнингда Ватандир бу. Аммо менинг киндик қоним тўкилган Ватан — Андижондир». «Ие, мен ҳам ўша ерликман». «Қора қошларингга қараб кўнглим сезиб эди. Сен киришинг билан Ватан иси димоғимга уфурди. Шу боис сўзлайвердим». «Исмингиз нима, отахон?» «Исмим — Дарбадар». «Ие, шунақа исм ҳам бўладими?» «Тўғри, бунақа исм йўқ. Лекин шунақа одамлар бор. Мингтепа деган жойни биласанми? Жаннатмакон отамнинг киндик қонлари ўша қишлоққа томган. Отам бир ёшга тўлмай туриб бобомнинг юрак қони шу қишлоқда оққан. Ўруслар Мингтепа ариқларида инсон қонларини оқизиб, сўнг атроф қишлоқдагиларни адирга ҳайдаганларини наҳот эшитмаган бўлсанг? Ўзбекларни дарбадар қилиб, уларнинг ўрнига ўрусларни кўчириб олиб келиб «марҳамат, яшанглар!» деганларини ҳам эшитмаганмисан? Ахир ўша фожиадан «Марҳамат» деган ном хотира бўлиб қолган-ку? Ё Раб, бу не кўргулик? Дукчи эшонни биларсан балки?» «Мактабда ўқиганмиз. Одамларни алдаб бойиган киши экан». «Астағфируллоҳ! Эшон ҳазратларининг ниятлари кўкрак сути каби покиза эди. Ватанни озод этмоқни ният қилиб эдилар. Жаннатмакон бобом ҳазрат эшоннинг муридлари бўлган эканлар. Уларнинг исёнини эшитганмисан?» «Ўқиганмиз. Уч-тўрт соатда бостирилган экан». «Нима учун шу қадар тез бостирилган? Ўйлаб кўрганмисан?» «Биз ўқитувчи ўтган дарсга ишонамиз. Ўйламаймиз». «Ё миллат, ҳолингга вой! Сен бир ўйла, бўтам, Эшон ҳазратни фитна, иғво тузоғига туширганлар. Ўруслар эшон ҳазратдан қўрққанлар. Ҳазратнинг атрофига одамлар тобора кўп тўпланаверганлар. Яна бир йил қўйиб берилса, Эшон ҳазрат ғоят катта кучга эга бўлур эдилар. Агар жиҳод бир йил кейин бошланганида бу юртларда ўруснинг уруғи қурур эди. Билиб қўй: миллатни хор қилган ўруслар эмас, ўзимиздан чиққан хоинлар, иғвогарлар. Ҳазратимни ҳам шулар бадном қилдилар. Буларсиз ўрус ҳеч нимага эриша олмас эди. Иғвогарлар турк султонидан деб ёлғон мактуб тўқидилар. Ҳазрат эшон бунга инониб бемаврид жиҳодга қўзғолдилар. Ўзинг ўйла-чи, қурол-яроғсиз ҳам жиҳодга чиқадими киши? Бобомнинг йўлларини отам давом эттирдилар. Мадаминбекка қўшилиб икки йил жанг қилдилар. Бунда ҳам ўрусларга иғво иш берди. Амирал-муслиминнинг муборак бошларини ўз биродарлари узишди... Шундан сўнг юртдан қувилдик. Қашқарда макон топдик. Ўруснинг болшевиги Қашқарга етиб келди. Биз эса, бу ерларга паноҳ излаб келдик. Энди ўрус бу ерларда уруш қўзғади. Кўпчилигимиз тинчлик истагида Туркияга ёхуд Саудийга жўнашди. Мен қолдим. Жиҳод истаб қолдим. Ўрусдан қачонгача қочамиз? Ё ҳаёт, ё мамот! Сени дуо қиламан бўтам, юртга омон-есон қайтиб бор. Қайтиб боргину жаҳолатда юмуқ бўлмиш кўзларингни оч! Дўстларингни ҳам уй-ғот! Ватанда беватан яшама. Ватан боғини қуритма. Инсон ўз қони ила суғориб бўлса-да, Ватан деб аталмиш муаззам боғнинг қуримоғига йўл қўймаслиги лозим, унутма! Миллат хаста, ўғлонлар эса табибдурлар!» Шу сўзларни айта туриб худди нафаси сиқилгандай чуқур тин олган эди. Сўнг овозини пастлатгани ҳолда бир байт ўқиб эди:Мурдалар гапирмайдилар (қисса). Тоҳир Малик «Маризинг бир тарафдин, бир тарафдин хорсан — миллат, Бадандан доимо қон олдурар беморсан — миллат...»10 Болаликда шеър ёдлашга уқуви дуруст бўлган Нуриддин бир эшитишдаёқ бу байтни эслаб қолган, сўнг мағзини чақмоқ учун тез-тез такрорлашни одат қилган эди. Дарбадарнинг тунлари уйғотиб беҳалавот қилғувчи, савол аломати муҳрланган кўзлари билан шуларни гаплашади. Ҳибсхонадаги қисқа суҳбат такрорланаверади. Дарбадар дуо қилди. Лекин юртга қайтиш бахти Нуриддинга насиб этмади. Бир қишлоққа ҳужум қилишганида чидай олмади. Хонадондаги ҳимоясиз аёллар, болаларни отаётган шеригининг бошига қўндоқ билан урди. Сўнг автоматнинг барча ўқларини унинг кўксига бўшатди. Дарбадарнинг умиди жасади билан биргаликда кўмилди — жаҳолат, ғафлат уйқусидан уйғониш, қуллик тамғасидан қутулиши зарур бўлган йигит Сибириянинг овлоқ ерларида қандайдир одамларга чой дамлаб, хизмат қилиб юрибди. Ўша тун уйғониб, Дарбадарнинг кўзларига рўпара бўлганида шуларни айтиб: «Сиз ғафлатдан уйғон, дедингиз. Қандай уйғонишни эса айтмадингиз». «Худо сенга ақл, зеҳн берган. Ўйла, йўлни топ». «Мен бунақа жойларда нима қилай энди?» «Сен бу жойларда озодликнинг қадрига етасан». «Мен булар билан бирга бўлишни истамайман». «Буларнинг миллати йўқ. Сен миллатсиз одамлар билан бирга бўлиб, миллатни қадрлашни ўрганасан...» Нуриддин одати бўйича Дарбадарнинг кўзларига қараб кўп саволлар берди. Лекин жавоб ололмади. Чунки у Дарбадарнинг кўзи билан эмас, балки ўзи билан ўзи гаплашарди. Унинг онги эса кўп саволларга жавоб топмоққа ожиз эди. «АЗИЗ МEҲМОН» Дарахт кесишга ижозат берилиб, кераксиз зовур қазиш барҳам топди. Ер юзаси қалин қор билан қопланган кезларда кутилган «азиз меҳмон» — ўғрилар оламида «Мурик» деган янги лақаб олган Слава Галиулин пайдо бўлди. Тенгиз қиш кунлари ҳам баракда биқиб ётмай, ташқарида ёқилган гулхан яқинида ўтиришни хушлар эди. Айниқса, қор бўралаб ёғаётган дамда узоқ ўтирарди. Бундай пайтда баланд тоғ бағрига жойлашган овули ёдига тушиб, юраги эзиларди. Елкаларига бўркларини ташлаб олган овул оқсоқоллари гулхан атрофида суҳбат қуришарди. Эргашиб чиққан набираларни боболари бўркка ўраб олишарди. Булар орасида Тенгиз ҳам бўларди. Улар худди халтадан бошларини чиқариб жавдираётган кенгуру болаларига ўхшаб кетишарди. Боболари уларни совуқдан асрамоқчи бўлишарди. Аммо болачалар «кенгуру халтасида» узоқ ўтира олишмасди. Типирчилайвериб, боболарининг жонларига тегаверишгач, «озодлик»ка чиқишарди. Қорда югуриб-югуриб, думалаб-думалаб ўйнашарди... Қани ўша озод онлар... Қани ўша меҳрли боболар... Қани уларнинг ёмон шамоллардан асрагувчи бўрклари... Қани она овул... Ана шу ҳислар билан ўтирганида кимдир гулханга яқинлаша бошлади. Озод осмонлардан яйраб-ўйноқлашиб тушиб, то баҳорнинг иссиқ нафасига қадар ястаниб ётмоқни ният қилган қор оғир қадам юкига дош беролмай зорланиб ғижирлади. Тенгиз «ким экан бу?» деб ўгирилмади. У «азиз меҳмон»нинг шу кезлари келишини кутаётган эди, зийрак зеҳни бу сафар ҳам панд бермади. «Азиз меҳмон» икки қадам нарида тўхтаб овоз берди: — Салом, Княз! 10 Abdulla Avloniydan.Мурдалар гапирмайдилар (қисса). Тоҳир Малик Тенгиз саломга дарров алик олмади. Қўлидаги косов билан гулхандаги ўтинларни титиб қўйгач, орқасига ўгирилди-да: — Ҳа, Чўмич, келдингми, ўтир, — деди. Тенгизнинг ўрнидан турмагани, кўришмагани, атрофида хира пашша каби ҳар он ғинғиллаб ғашига тегувчи одамни кўргандай энсасининг қотиши сабабсиз эмас эди. «Мурик»нинг хоинлиги хусусидаги маълумот, гарчи текшириб, аниқланмаган бўлса-да, унга илтифот кўргазмоққа мутлақо йўл бермасди. Тенгиз ҳеч нарса билмагандай уни илиқ қаршилаши, гапни айлантириши мумкин эди. Лекин буни истамади. Чунки у айёрликка нисбатан тоғликларга хос мағрурликни афзал биларди. Мурик Тенгизнинг совуқ муомаласидан ажабланмади. Аввало «княз» мартабасидаги бу йигитнинг довруғини эшитгани билан ўзини энди кўриши. Гарчи «қонундаги ўғри» деган мақомга Тенгиздан аввалроқ етишган бўлса-да, бу оламда етарли даражада ном чиқара олмаган эди. Шундай экан, довруқли ўғрининг бу қадар беписандлиги, табиий бир ҳол бўлмоғи аниқ. Бироқ Мурик бу илтифотсизлик боисини яхши англади. Қамоқ лагерларида махсус топшириқ билан юргани ўғрилар оламига маълумлигини, ўзига «Мурик» деган лақаб тақалганини у билар эди. Бу ишга розилик берганидаёқ оқибатни — ўғрилар оламида лаънатга учрамоғи аниқлигини ҳисобга олган эди. Аммо тарозининг бошқа палласидаги ўлжа қаршисида бу лаънат арзирли гап эмасди. Таъбир жоиз бўлса, «қимор»га жуда катта бойлик тикилган эди. Мурик нафс олдида ожиз қолди — ўзини тўхтата олмай «ё ўламан, ё бо-йиб кетаман», деб таваккал қилди. «Илоҳий туйғулар руҳга ҳаёт берур, ҳайвоний орзулар ҳайвоний ҳисларга қувват берур», деганларидек, яхшилик кўчасидан юрмаган бу одамнинг ўзгача қарорга келмоғи мумкин ҳам эмасди. Мурик Тенгизнинг елкасига кафтини қўйиб, гўё саломлашган бўлди-да, қаршисига ўтиб, ғўлача устига ўтирди. Тентиз қўлидаги косов билан гулханни яна титиб қўйди. Тақдирга тан берганича оҳиста ёниб адо бў-лаётган ўтинлар бу титкилашга дош беролмай фарёд чеккандай ҳисобсиз учқунлар сачратдилар: гўё ўлаётган ўтинларнинг безовта руҳлари осмонга сапчигандай бўлди. Бу ҳол узоқ давом этмай, аланга яна ўтинларни ямлаб ютаверди. Унинг мағрур тиллари учқунларни қувалаб юқорига интилди. Аммо ўчган учқунларнинг изларини тополмай тўлғонди. Бир оламнинг икки фуқароси орасида гулхан ана шундай ҳунар кўрсатмоқда эди. Тенгиз кутилган меҳмонга қаттиқ тикилди. Мурик эса бу нигоҳни сезмагандай хотиржам ўтирди. Тенгиз ундан кўзларини узмаган ҳолда умрини яшаб бўлган ўтин чўғлари остидан картошкани косовда тортиб олди-да, Мурик томон сурди. Биттасини ўзи томон тортди. Чўғда пишиб етилган картошкалар пўстлари арчилиб, еб адо қилингунча гап сўз бўлмади. Ташқаридан кузатган киши буларнинг бирдан-бир мақсади гулханда исиниб, картошка ейишдан иборат деб ўйлаши мумкин эди. — Чўмич, — деди ниҳоят Тенгиз, — сен катта ишлар қилиб юрган одам эдинг. Уйни уришга уриб, роялда ўйнаганингга11 ҳайронман. — Атай қилдим бу ишни, — деди Мурик хотиржам тарзда. — Олдинроқ зўр бир ишни дўндириб қўйган эдим. «Иш» босди-босди бўлгунича озгина саёҳат қилиб кела қолай, дедим. Бир хунаса билмай туриб гап тарқатиб юборибди. Княз, сен ақлли одамсан, ҳар қанақа гапларга ишонаверма. Мен номига иснод келтирадиган қанжиқлардан эмасман. — Сен иснодга қолиб бўлгансан, Чўмич. — Бир хунасанинг сассиқ иғвоси билан иснодга қолавераманми? — Хунасанинг иғвоси... дегин. Яхши. Унда Гобелян билан нима учун учрашдинг? Сенинг ишинг раён прокуроридан нарига ўтмайдиган эди. СССР прокуратурасида нима қилиб юрибсан? 40
ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР
#Мурдалар гапирмайдилар (қисса)8_кисм .
Тоҳир Малик
— Ҳамзат, — деди Тенгиз унга жавобан, — сен ҳеч қачон одамларга, айниқса, бунақаларга
ачинма. Бу одам ким бўлган, биласан-а? Совхоз директори! Бу ерда сен билан менга ялиниб
юрибди. Амал отида керилиб, давр сураётган дамларида бизни одам ўрнида кўрармиди? Бу
хунаса бошқаларни эшшакдай ишлатиб, ўзи маишатини суриб юрган. Ана энди меҳнат нима,
азоб нима билиб қўйсин.
— У чидолмайди, ўлиб қолади, — деди Нуриддин.
— Қўявер, ўлса ҳам меҳнат билан ўлсин. Сен дарахт кесиш бошлангунига қадар менинг
ёнимда юра турасан. Аммо бир нарсани унутма: мен билан бўлганингда кўзинг кўр, қулоғинг
кар бўлади. Кўрганингни кўрдим демайсан, эшитганингни эшитдим демайсан.
Нуриддин бу буйруққа итоат этди. Бу итоати билан ўғрилар оламига дастлабки қадам
қўйганини ўзи ҳам сезмай қолди. Шу пайтгача ўғрилар сиртмоғига бўйин бермай келаётган
эди. Тенгиз кўзга кўринмас сиртмоғини усталик билан ташлади. Ўша куни «политбюро»
тўпланди. Ҳал қилинадиган аниқ масала йўқ эди. Шу боис «чефир» чой ичиб, қарта ўйнаб
гаплашиб ўтиришди. Қўтос ҳам, Кошак ҳам, бошқалар ҳам хизматдаги Нуриддинга қараб-қараб
қўйишарди. Кошак неч-та уйни босганию қанча одамни асфаласофилинга жўнатганини
айтаётганида Тенгиз унинг гапини бўлди:
— Кошак, биз бу гапларни биламиз. Агар Ҳамзатни қойил қолдирмоқчи бўлсанг,
янглишасан. Ҳамзат Афғонда ўлдирган одамларни сен саноғига ета олмайсан.
Кошак «шунақами?» дегандай Нуриддинга зимдан қараб қўйди. Тенгиз айтмаса ҳам
Нуриддиннинг кимлиги, очиқликда нима қилгани бу ердагиларнинг ҳаммасига аён эди. Бу
чойхўрлик, бу хизмат бўлажак ўғри билан «яқинроқ танишиш» мақсадида уюштирилганди.
«Политбюро» аъзоларига Нуриддин маъқул келди. Унга қарши эътироз билдирилмади.
Тарқалиш пайтида Кошак:
— Унинг тарбиясини Қўтосга бер, — деб талаб қилди.
— Ҳозир эмас, — деди Тенгиз, — Бу бола эгар урилмаган асов от. Ҳуркиб кетади. Уни ўзим
эгарлаб, жиловлаб бераман. Ана ундан кейин Қўтоснинг қўлига тутқизаман.
Нуриддин Бифштексни ўлдиргач, қамоқ лагерида ўзига нисбатан муносабат ўзгарганини
сезди. «Полит-бюро» мажлисидан сўнг эса, лагер бошлиқлари ҳам унга юмшоқроқ муомала
қила бошладилар. Ана шунда Нуриддин «буларга боғланиб тўғри қилдимми?» деб ўйланди.
Булардан узоқлашишнинг турли йўлларини излади. У фаҳми етган, билган барча йўлларнинг
боши берк эди. «Фақат ўлимгина булардан қутқариши мумкин», деган тўхтамга келди.
Гарчи қамоқ лагерида эркинроқ юришга шароит яратилган бўлса-да, у руҳини қафасдан
бўшата олмас эди. У Бифштексдан зўрроқлари билан ҳам олишмоғи мумкин, аммо ўзини ўзи
енга олмас эди. «Исмингиз нима, отахон?» деб сўраганида кулимсираб туриб «Дарбадар» деган
ўша қарияни қутқариб юборолмагани учун ўзини ўзи то ўлгунича лаънатласа керак.
Тайёргарлик машқлари даврида аскарлар орасида «Афғонга ташлашар экан», деган миш-
миш юрарди. Бировлар қўрқиб, нажот истаб уйларига хатлар ёзсалар, бошқалар «байналминал
бурч»ни бажариш, қаҳрамонлик кўрсатиш илинжида жанггоҳга ошиқарди. Баъзи йигитлар эса,
«Афғондан қайтганлар иститутларга имтиҳонсиз қабул қилинар экан», деб умид қилишарди.
Институтларга кириш учун Афғондан тирик ҳолда қайтиш лозимлигини эса ўйлашмас эди. Ҳар
куни ўнлаб қора темир тобутлар селининг оқиб келаётганини улар билмасдилар.
Нуриддин эса, «Нима бўлса, пешонамдан кўрдим», деб ўзини тақдир ёзуғи ихтиёрига берган
эди. У жанг-гоҳда етти ухлаб тушида кўрмаган фожиаларга дуч келди. Дастлаб «бу
ваҳшийликларни кўравериб жинни бўлиб қолсам керак», деб ўйлади. Йўқ, ақлдан озмади,
аксинча, дийдаси қотиб борди. У афғонларнинг нима учун урушаётганини тушунмас эди. Унинг
учун бир нарса аниқ — қаршисидаги душман! Сен отмасанг, у сени ўлдиради. Чунки у учун сен
душмансан! Бу дунё-да яшаб қолмоқ учун ҳам қаршингдагини ўлдиришинг шарт. «Байналминал
бурч», «Афғонистон озодлиги», деган тушунчалар мингинчи даражадаги масала эди. АжалМурдалар гапирмайдилар (қисса). Тоҳир Малик
ўқлари ёғилиб, фақат ўз жонинг кўзга кўриниб турган онда фақат ақлдан озган одамгина
бундай бурч ҳақида ўйлаши мумкин. «Қаршимдаги душман эмас, мусулмон биродарларим. Ўз
уйини, молу жонини ҳимоя қилган одам нима учун душман бўлар экан?» деган тушунча ҳам
Нуриддинга ёт эди. Қадимда Хуросон деб аталмиш бу юртни боболар бир томондан инглиз,
шимолдан эса ўрус ҳамласидан ҳимоя қилиб жон берганларини ҳам билмас эди. Ўрусга қарши
жиҳодда жон берганларнинг авлодлари энди ўрусга шерик бўлиб жон олса... Боболар ўрусга
Хуросонни бермаган эдилар. Ўрус Термиз билан Кўшкдан нари ўта олмаганди. Нуриддин
буларни ҳам билмас эди. Билганда-чи? Билганда нима қила олар эди? «Боболарим юртига
қараб ўқ отмайман» деса, «Майли ука, сиз уйингизга қайта қолинг, бу ёғини ўзимиз
эплаштирамиз», дейишармиди? Бе, инсоф қилишса «хизматдан бўйин товлаш» деб қамашарди.
Раҳм қилишмаса шартта отиб ташлашарди — вассалом!
Нуриддин ўзини Дарбадар деб атаган қария билан учрагунича ақлсиз гўдак каби эди.
Дарбадар отилганидан бери орадан тўрт йилдан ошиқроқ вақт ўтди. Қарияни отиш учун беш
киши чиқишди. «Отилсин!» деб буйруқ берилди. У ҳам беихтиёр тепкини босди. Мўлжалга
олмади. Балки ўқи хато кетгандир, қарияга тегмагандир?
Ўқ отилмай туриб қария унга қараб жилмайиб қўйди. Нега жилмайди экан? «Мен Ватаннинг
бир бўлагиман, сен Ватанга қараб ўқ узмайсан, а?» демоқчи бўлдими? Ё «Ана, айтмовмидим,
қул бўлганинг учун ҳам буларга қўшилиб чиқдинг», демоқчимиди? Нуриддин бу жилмайишнинг
маъносини уқишга кўп ҳаракат қилди. Бироқ, тайин бир хулосага кела олмади. Бадани
ўқлардан илма-тешик бўлган Дарбадар кўкрагини чангаллаб, яна Нуриддинга тикилди. Бу
сафар жилмаймади. Йўқ, йўқ, кўзлари бир нуқтада қотди: ўткир нигоҳига савол аломати
муҳрланди. Нуриддин бу қарашнинг маъносини ҳам уқмади.
Ўша фожеадан кейинги тунлар Нуриддин учун беҳаловат, азобли тунларга айланди.
Дарбадар ўша савол аломати муҳрланган нигоҳи билан ҳар тун уни таъқиб этадиган бўлди.
Асирлар сақланадиган ҳибсхонада Дарбадардан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Нуриддин
ҳибсхонани қўриқлаш учун навбатни қабул қилганида бундан кейинги ҳаёти алғов-далғов
бўлиб кетишини ўйламаган ҳам эди. Аввалига «гапириш мумкин эмас», деб огоҳлантирди.
Дарбадар «Сен гапирма, эшит», деб сўзлайверди. Худди тарих ўқитувчиси дарс ўтаётгандек
эди. «Ўша суҳбатдан сўнг йигитнинг онги ўзгарди, ватанпарварга айланди», десак лофга ўрин
берган бўламиз.
Ватанни бир мартагина бўлса ҳам кўришга зор кўзлар жон таслим қилинганидан сўнг ҳам
юмулма-ган эди. Ана шу кўзлар тунлари Нуриддинни уйғотарди...
«Қўлингни узат, бўтам, қўрқма, кафтингни бир ҳидлай, ундан Ватан ҳиди келса ажаб эмас.
Имконим бўлса эди, сени бир қучар эдим. Ахир сен Ватанимнинг бир заррасисан. Мен ҳам бир
бўлагиман. Тақдир ўйинини қарагина — Ватан иккига айрилмиш — бири қафасда, бири эса,
қулликда».
«Мен қул эмасман».
«Қулсан, бўтам, қулсан. Кўзлари юмуқ қулсан. Ақли муҳрланган қулсан. Кўзларинг очиқ
бўлса эди, озодлик сари юрган бўлар эдинг. Ақлинг қулфлари бузилса эди, кишанларни уриб
синдирар эдинг».
«Кишан? Йўқ, бизда кишан...
«О, кўнгил, сен бунчалар нега
Кишанлар билан дўстлашдинг,
На фарёдинг на додинг бор...»
Бўтам, сен бу сатрларни билармисан? Чўлпонни эшитганинг борми?»
«Чўлпон? Ким у?»
«О, миллат, бахти қаро миллат! Сени зулматдан ёруғликка олиб чиқувчи авлод шуларми
эди?»
«Гапларингизни тушунмаяпман?»Мурдалар гапирмайдилар (қисса). Тоҳир Малик
«Ватан надир? Миллат надир? Эрк надир? Англармисан ўзинг? «Кулган бошқалардир,
йиғлаган менман... Ҳайвон қаторида саналган менман...» О, миллат ҳолинг на бўлар энди»
«Ота, бирон ерингиз оғримаяптими? Касал эмасмисиз?»
«Мен соғман, бўтам, миллатим хастадир. Мен бугунми, эртами ўлимимни топарман. Оқибат
бу ёруғ дунёга сиғмай қоларман. Ватан соғинчи билан тепаётган юрагимга биттагина ўқ кифоя.
Ватанни бир мартагина кўрмоқ умидимни ўзим билан туфроққа олиб кетурман».
«Ватан, Ватан, дейсиз? Ватанда турибсиз-ку?»
«Бир жиҳатдан гапинг тўғри, бўтам. Бу Хуросон — боболаримиз Ватани. Бизнингда Ватандир
бу. Аммо менинг киндик қоним тўкилган Ватан — Андижондир».
«Ие, мен ҳам ўша ерликман».
«Қора қошларингга қараб кўнглим сезиб эди. Сен киришинг билан Ватан иси димоғимга
уфурди. Шу боис сўзлайвердим».
«Исмингиз нима, отахон?»
«Исмим — Дарбадар».
«Ие, шунақа исм ҳам бўладими?»
«Тўғри, бунақа исм йўқ. Лекин шунақа одамлар бор. Мингтепа деган жойни биласанми?
Жаннатмакон отамнинг киндик қонлари ўша қишлоққа томган. Отам бир ёшга тўлмай туриб
бобомнинг юрак қони шу қишлоқда оққан. Ўруслар Мингтепа ариқларида инсон қонларини
оқизиб, сўнг атроф қишлоқдагиларни адирга ҳайдаганларини наҳот эшитмаган бўлсанг?
Ўзбекларни дарбадар қилиб, уларнинг ўрнига ўрусларни кўчириб олиб келиб «марҳамат,
яшанглар!» деганларини ҳам эшитмаганмисан? Ахир ўша фожиадан «Марҳамат» деган ном
хотира бўлиб қолган-ку? Ё Раб, бу не кўргулик? Дукчи эшонни биларсан балки?»
«Мактабда ўқиганмиз. Одамларни алдаб бойиган киши экан».
«Астағфируллоҳ! Эшон ҳазратларининг ниятлари кўкрак сути каби покиза эди. Ватанни озод
этмоқни ният қилиб эдилар. Жаннатмакон бобом ҳазрат эшоннинг муридлари бўлган эканлар.
Уларнинг исёнини эшитганмисан?»
«Ўқиганмиз. Уч-тўрт соатда бостирилган экан».
«Нима учун шу қадар тез бостирилган? Ўйлаб кўрганмисан?»
«Биз ўқитувчи ўтган дарсга ишонамиз. Ўйламаймиз».
«Ё миллат, ҳолингга вой! Сен бир ўйла, бўтам, Эшон ҳазратни фитна, иғво тузоғига
туширганлар. Ўруслар эшон ҳазратдан қўрққанлар. Ҳазратнинг атрофига одамлар тобора кўп
тўпланаверганлар. Яна бир йил қўйиб берилса, Эшон ҳазрат ғоят катта кучга эга бўлур эдилар.
Агар жиҳод бир йил кейин бошланганида бу юртларда ўруснинг уруғи қурур эди. Билиб қўй:
миллатни хор қилган ўруслар эмас, ўзимиздан чиққан хоинлар, иғвогарлар. Ҳазратимни ҳам
шулар бадном қилдилар. Буларсиз ўрус ҳеч нимага эриша олмас эди. Иғвогарлар турк
султонидан деб ёлғон мактуб тўқидилар. Ҳазрат эшон бунга инониб бемаврид жиҳодга
қўзғолдилар. Ўзинг ўйла-чи, қурол-яроғсиз ҳам жиҳодга чиқадими киши? Бобомнинг йўлларини
отам давом эттирдилар. Мадаминбекка қўшилиб икки йил жанг қилдилар. Бунда ҳам ўрусларга
иғво иш берди. Амирал-муслиминнинг муборак бошларини ўз биродарлари узишди... Шундан
сўнг юртдан қувилдик. Қашқарда макон топдик. Ўруснинг болшевиги Қашқарга етиб келди. Биз
эса, бу ерларга паноҳ излаб келдик. Энди ўрус бу ерларда уруш қўзғади. Кўпчилигимиз
тинчлик истагида Туркияга ёхуд Саудийга жўнашди. Мен қолдим. Жиҳод истаб қолдим. Ўрусдан
қачонгача қочамиз? Ё ҳаёт, ё мамот! Сени дуо қиламан бўтам, юртга омон-есон қайтиб бор.
Қайтиб боргину жаҳолатда юмуқ бўлмиш кўзларингни оч! Дўстларингни ҳам уй-ғот! Ватанда
беватан яшама. Ватан боғини қуритма. Инсон ўз қони ила суғориб бўлса-да, Ватан деб аталмиш
муаззам боғнинг қуримоғига йўл қўймаслиги лозим, унутма! Миллат хаста, ўғлонлар эса
табибдурлар!»
Шу сўзларни айта туриб худди нафаси сиқилгандай чуқур тин олган эди. Сўнг овозини
пастлатгани ҳолда бир байт ўқиб эди:Мурдалар гапирмайдилар (қисса). Тоҳир Малик
«Маризинг бир тарафдин, бир тарафдин хорсан — миллат,
Бадандан доимо қон олдурар беморсан — миллат...»10
Болаликда шеър ёдлашга уқуви дуруст бўлган Нуриддин бир эшитишдаёқ бу байтни эслаб
қолган, сўнг мағзини чақмоқ учун тез-тез такрорлашни одат қилган эди.
Дарбадарнинг тунлари уйғотиб беҳалавот қилғувчи, савол аломати муҳрланган кўзлари
билан шуларни гаплашади. Ҳибсхонадаги қисқа суҳбат такрорланаверади.
Дарбадар дуо қилди. Лекин юртга қайтиш бахти Нуриддинга насиб этмади. Бир қишлоққа
ҳужум қилишганида чидай олмади. Хонадондаги ҳимоясиз аёллар, болаларни отаётган
шеригининг бошига қўндоқ билан урди. Сўнг автоматнинг барча ўқларини унинг кўксига
бўшатди.
Дарбадарнинг умиди жасади билан биргаликда кўмилди — жаҳолат, ғафлат уйқусидан
уйғониш, қуллик тамғасидан қутулиши зарур бўлган йигит Сибириянинг овлоқ ерларида
қандайдир одамларга чой дамлаб, хизмат қилиб юрибди. Ўша тун уйғониб, Дарбадарнинг
кўзларига рўпара бўлганида шуларни айтиб:
«Сиз ғафлатдан уйғон, дедингиз. Қандай уйғонишни эса айтмадингиз».
«Худо сенга ақл, зеҳн берган. Ўйла, йўлни топ».
«Мен бунақа жойларда нима қилай энди?»
«Сен бу жойларда озодликнинг қадрига етасан».
«Мен булар билан бирга бўлишни истамайман».
«Буларнинг миллати йўқ. Сен миллатсиз одамлар билан бирга бўлиб, миллатни қадрлашни
ўрганасан...»
Нуриддин одати бўйича Дарбадарнинг кўзларига қараб кўп саволлар берди. Лекин жавоб
ололмади. Чунки у Дарбадарнинг кўзи билан эмас, балки ўзи билан ўзи гаплашарди. Унинг
онги эса кўп саволларга жавоб топмоққа ожиз эди.
«АЗИЗ МEҲМОН»
Дарахт кесишга ижозат берилиб, кераксиз зовур қазиш барҳам топди. Ер юзаси қалин қор
билан қопланган кезларда кутилган «азиз меҳмон» — ўғрилар оламида «Мурик» деган янги
лақаб олган Слава Галиулин пайдо бўлди. Тенгиз қиш кунлари ҳам баракда биқиб ётмай,
ташқарида ёқилган гулхан яқинида ўтиришни хушлар эди. Айниқса, қор бўралаб ёғаётган
дамда узоқ ўтирарди. Бундай пайтда баланд тоғ бағрига жойлашган овули ёдига тушиб, юраги
эзиларди. Елкаларига бўркларини ташлаб олган овул оқсоқоллари гулхан атрофида суҳбат
қуришарди. Эргашиб чиққан набираларни боболари бўркка ўраб олишарди. Булар орасида
Тенгиз ҳам бўларди. Улар худди халтадан бошларини чиқариб жавдираётган кенгуру
болаларига ўхшаб кетишарди. Боболари уларни совуқдан асрамоқчи бўлишарди. Аммо
болачалар «кенгуру халтасида» узоқ ўтира олишмасди. Типирчилайвериб, боболарининг
жонларига тегаверишгач, «озодлик»ка чиқишарди. Қорда югуриб-югуриб, думалаб-думалаб
ўйнашарди...
Қани ўша озод онлар... Қани ўша меҳрли боболар... Қани уларнинг ёмон шамоллардан
асрагувчи бўрклари... Қани она овул...
Ана шу ҳислар билан ўтирганида кимдир гулханга яқинлаша бошлади. Озод осмонлардан
яйраб-ўйноқлашиб тушиб, то баҳорнинг иссиқ нафасига қадар ястаниб ётмоқни ният қилган
қор оғир қадам юкига дош беролмай зорланиб ғижирлади. Тенгиз «ким экан бу?» деб
ўгирилмади. У «азиз меҳмон»нинг шу кезлари келишини кутаётган эди, зийрак зеҳни бу сафар
ҳам панд бермади.
«Азиз меҳмон» икки қадам нарида тўхтаб овоз берди:
— Салом, Княз!
10 Abdulla Avloniydan.Мурдалар гапирмайдилар (қисса). Тоҳир Малик
Тенгиз саломга дарров алик олмади. Қўлидаги косов билан гулхандаги ўтинларни титиб
қўйгач, орқасига ўгирилди-да:
— Ҳа, Чўмич, келдингми, ўтир, — деди.
Тенгизнинг ўрнидан турмагани, кўришмагани, атрофида хира пашша каби ҳар он ғинғиллаб
ғашига тегувчи одамни кўргандай энсасининг қотиши сабабсиз эмас эди. «Мурик»нинг
хоинлиги хусусидаги маълумот, гарчи текшириб, аниқланмаган бўлса-да, унга илтифот
кўргазмоққа мутлақо йўл бермасди. Тенгиз ҳеч нарса билмагандай уни илиқ қаршилаши, гапни
айлантириши мумкин эди. Лекин буни истамади. Чунки у айёрликка нисбатан тоғликларга хос
мағрурликни афзал биларди.
Мурик Тенгизнинг совуқ муомаласидан ажабланмади. Аввало «княз» мартабасидаги бу
йигитнинг довруғини эшитгани билан ўзини энди кўриши. Гарчи «қонундаги ўғри» деган
мақомга Тенгиздан аввалроқ етишган бўлса-да, бу оламда етарли даражада ном чиқара
олмаган эди. Шундай экан, довруқли ўғрининг бу қадар беписандлиги, табиий бир ҳол бўлмоғи
аниқ. Бироқ Мурик бу илтифотсизлик боисини яхши англади. Қамоқ лагерларида махсус
топшириқ билан юргани ўғрилар оламига маълумлигини, ўзига «Мурик» деган лақаб
тақалганини у билар эди. Бу ишга розилик берганидаёқ оқибатни — ўғрилар оламида лаънатга
учрамоғи аниқлигини ҳисобга олган эди. Аммо тарозининг бошқа палласидаги ўлжа қаршисида
бу лаънат арзирли гап эмасди. Таъбир жоиз бўлса, «қимор»га жуда катта бойлик тикилган эди.
Мурик нафс олдида ожиз қолди — ўзини тўхтата олмай «ё ўламан, ё бо-йиб кетаман», деб
таваккал қилди. «Илоҳий туйғулар руҳга ҳаёт берур, ҳайвоний орзулар ҳайвоний ҳисларга
қувват берур», деганларидек, яхшилик кўчасидан юрмаган бу одамнинг ўзгача қарорга келмоғи
мумкин ҳам эмасди.
Мурик Тенгизнинг елкасига кафтини қўйиб, гўё саломлашган бўлди-да, қаршисига ўтиб,
ғўлача устига ўтирди.
Тентиз қўлидаги косов билан гулханни яна титиб қўйди. Тақдирга тан берганича оҳиста
ёниб адо бў-лаётган ўтинлар бу титкилашга дош беролмай фарёд чеккандай ҳисобсиз учқунлар
сачратдилар: гўё ўлаётган ўтинларнинг безовта руҳлари осмонга сапчигандай бўлди. Бу ҳол
узоқ давом этмай, аланга яна ўтинларни ямлаб ютаверди. Унинг мағрур тиллари учқунларни
қувалаб юқорига интилди. Аммо ўчган учқунларнинг изларини тополмай тўлғонди.
Бир оламнинг икки фуқароси орасида гулхан ана шундай ҳунар кўрсатмоқда эди. Тенгиз
кутилган меҳмонга қаттиқ тикилди. Мурик эса бу нигоҳни сезмагандай хотиржам ўтирди.
Тенгиз ундан кўзларини узмаган ҳолда умрини яшаб бўлган ўтин чўғлари остидан картошкани
косовда тортиб олди-да, Мурик томон сурди. Биттасини ўзи томон тортди. Чўғда пишиб етилган
картошкалар пўстлари арчилиб, еб адо қилингунча гап сўз бўлмади. Ташқаридан кузатган
киши буларнинг бирдан-бир мақсади гулханда исиниб, картошка ейишдан иборат деб ўйлаши
мумкин эди.
— Чўмич, — деди ниҳоят Тенгиз, — сен катта ишлар қилиб юрган одам эдинг. Уйни уришга
уриб, роялда ўйнаганингга11 ҳайронман.
— Атай қилдим бу ишни, — деди Мурик хотиржам тарзда. — Олдинроқ зўр бир ишни
дўндириб қўйган эдим. «Иш» босди-босди бўлгунича озгина саёҳат қилиб кела қолай, дедим.
Бир хунаса билмай туриб гап тарқатиб юборибди. Княз, сен ақлли одамсан, ҳар қанақа
гапларга ишонаверма. Мен номига иснод келтирадиган қанжиқлардан эмасман.
— Сен иснодга қолиб бўлгансан, Чўмич.
— Бир хунасанинг сассиқ иғвоси билан иснодга қолавераманми?
— Хунасанинг иғвоси... дегин. Яхши. Унда Гобелян билан нима учун учрашдинг? Сенинг
ишинг раён прокуроридан нарига ўтмайдиган эди. СССР прокуратурасида нима қилиб юрибсан?
40